BusinessInsider: "Бизни унутишларидан қўрқиб яшаяпмиз"!

BusinessInsider:

BusinessInsider нашри телефонга келадиган хабарларнинг инсон саломатлигига зарари бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқ, мобил қурилма ва электрон почта бўлмаган даврларда одамлар ҳозиргидан анча хотиржам яшаган эканлар.

Бугунги ҳаёт эса мураккаблашиб кетди. Ҳар бир смартфонда камида 2 тадан мессенжер мавжуд. Мисол учун, Телеграм, Вацап, Вайбер. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ иловалари ҳам етарли — Фейсбук, ВКонтакте, Твиттер, Инстаграм.

Бугун одамларда "смартфон хаёли" синдроми кузатилмоқда. Бу руҳий хасталикка йўлиққанларнинг хаёлида ҳадеб уларга қўнғироқ бўлаётгандек туйилаверади. Мессенжер ва ижтимоий тармоқ оммалашган бугунги кунда смартфон фойдаланувчиларнинг 90 фоизи ана шундай безовталикка йўлиққанлар.

Гап шундаки, биз смартфонни қўлга олишимиз билан кимдандир бизга хабар келишини кутадиган одат чиқардик. Кимдир бизга ниманидир албатта ёзади. Биз бизни унутишларидан қўрқиб шундай хаёлга борамиз ва кутамиз. Шу боис, ҳар гал телефонни қўлга олганда ундаги илова ҳамда мессенжерларга кўз югуртирамиз. Кичик ҳодисани ҳам ўтказиб юбормаслик учун эса қўлимизга "ақлли соат"лар тақиб, фитнес-браслетлардан фойдаланамиз.

Шу билан бирга, сўнгги тадқиқотларга кўра, одамлар бугунга келиб қўнғироқларга бир неча йиллар аввалгидек, яъни телефонлар оммалаша бошлаган илк йиллардаги каби завқ-шавқ билан жавоб бермаяптилар. Яъни, қўнғироқлар энди ҳаётимизга халақит бера бошлади.

Шунингдек, руҳшуносларнинг гувоҳлик беришларича, смартфонга қарамлик даражасини тамакига бўлган тобеликка ўхшатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.