Бутун дунё бўйича мобил интернет тезлиги рейтинги билан танишамиз (2020 йил, ноябрь)

Бутун дунё бўйича мобил интернет тезлиги рейтинги билан танишамиз (2020 йил, ноябрь)

Ookla компаниясининг Speedtest хизмати нойбар ойи учун интернет тезлигининг ойлик глобал индексини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон бу рейтингда икки поғона юқорилагани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Ушбу мақолада глобал индексдаги етакчи ва энг сўнгги поғоналардаги давлатлар интернет тезлиги ҳақида хабар берамиз.

Мобил интернет тезлиги бўйича, БАА биринчи ўринда турибди. Амирликларнинг мобил интернет тезлиги 170 Мбит/секунддан юқори бўлган. Кейинги ўринда Жанубий Корея 166.70 Мбит/сек. тезлик билан турган бўлса, топ учликка 159.66 Мбит/сек. интернети билан Қатар якун ясаган.

Топ ўнталикка Хитой (148.12 Мбит/сек.), Австралия (113.16 Мбит/сек.), Норвегия (100.98 Мбит/сек.), Нидерландия (99.67 Мбит/сек.), Саудия Арабистони (99.34 Мбит/сек.), Канада (93.74 Мбит/сек.) ва Швейцария (87.73 Мбит/сек.) давлатлари кирган.

МДҲ давлатлари орасида Молдова 39.45 Мбит/сек. тезлик билан биринчи (глобал индексда эллик биринчи) ўринда турган бўлса, Озарбайжон 31.45 Мбит/сек. тезлик билан иккинчиликни (глобал рейтингда 66-ўрин) банд қилган.

Россия бутун дунё бўйича 89-ўринда бўлса, қўшни Қирғизистон 98-ўринни эгаллаган. Ҳар икки давлат интернет тезлиги мос равишда 23.40 ва 20.83 Мбит/сек.

Ўзбекистон эса 12.51 Мбит/сек. тезлик билан Қозоғистон (107-ўрин) ва Тожикистон (127-ўрин) лардан кейин 130-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса охиргидан 10-ўрин саналади. Мамлакатимиз Лаос, Сурия, Нигерия, Намибия, Ливия ва Замбия каби давлатлардан ҳам кейинги ўринни эгаллаган.

Биз фақат Жазоир, Уганда, Ироқ, Бангладеш, Сомали, Судан, Фаластин, Венесуэла ва Афғонистондан юқорироқ поғонадалигимиз билан мақтанишимиз мумкин. Энг сўнгги 139-ўриндаги Афғонистонда тезлик 6.31 Мбит/сек. ни ташкил қилган.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!