Бутун дунёдаги iPhone ва iPad’ларда иловалар ишламай қолди

  •   DiMaX
  •  589
  •  11.07.2020 09:40

Бутун дунёдаги iPhone ва iPad’ларда иловалар ишламай қолди

Жаҳон бўйлаб iPhone ва iPad фойдаланувчилари турли машҳур iOS иловаларидаги носозликлар ҳақида шикоят қилмоқдалар. Бу ҳақда The Verge нашри хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

Apple смартфон ва планшетларида Spotify, Pinterest, Tinder, Viber иловалари, Yandex хизматлари ва шу каби дастурларда муаммолар пайдо бўлмоқда.

Тахминларга кўра, муаммо дастурни Facebook билан бирлаштирадиган Facebook SDK туфайли юзага келган. Масалан, фойдаланувчи иловага ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали киришлари мумкин.

Ўз навбатида Facebook компанияси муаммони ўрганаётганини хабар қилди.

ЎҚИНГ: Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?