Бутун Ер юзига интернет тарқатувчи Starlink сайтидаги аризангизда энди манзилингизни ҳам кўрсата оласиз!

  •   DiMaX
  •  2417
  •  14.07.2020 16:00

Бутун Ер юзига интернет тарқатувчи Starlink сайтидаги аризангизда энди манзилингизни ҳам кўрсата оласиз!

Таниқли тадбиркор Илон Маск ўзининг Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ният қилган. Аввалроқ мазкур хизматдан фойдаланиш истагида бўлганлар учун унинг расмий сайтида аризалар қабули бошланган эди.

ЎҚИНГ: Ер юзига бепул интернет тарқатиш учун яна 60 та йўлдош орбитага чиқарилди

Компания расмий сайтидаги сунъий йўлдошлар орқали тарқатилувчи интернетга уланиш учун рўйхатдан ўтиш шакли кенгайтирилди. Энди унда нафақат почта индексингиз (ZIP-код), балки аниқ манзилингизни ҳам кўрсатишингиз мумкин.

Starlink вакилларининг сўзларига кўра, аризачиларнинг манзиллари уларга тармоқнинг муайян ҳудудларда янгиланишини яхшилаш учун асқотади.

ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

Агарда сиз олдин ариза берган бўлсангиз, унда кўрсатилган электрон почтангизга ўз манзил маълумотларингизни тўлдиришингиз мумкинлиги ҳақида хат келади.

Мана, бизга келган электрон мактуб скриншоти:

Эслатиб ўтамиз , шу пайтгача кўплаб хабарларда Starlink интернети бепул бўлиши айтилаётган эди. Аммо кейинги пайтларда унинг интернети пулли, лекин паст нархларда тақдим этилишини айтишяпти. Шунга қарамай, у ҳозирги мобил ва симли интернетлардан анча арзон бўлади; асосийси – ҳамма жойда ва 5–10 марта тез ишлайди.

ЎҚИНГ: Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!