Бутун жаҳондаги iPhone эгалари айнан қайси моделларни тутишяпти?

  •   DiMaX
  •  742
  •  01.06.2021 17:37

Бутун жаҳондаги iPhone эгалари айнан қайси моделларни тутишяпти?

Америкаликларни қониқтирган смартфонлар рейтингида iPhone’лар атиги еттинчи ўриндан бошланганидан хабарингиз бор. Шундаям кучли ўнталикка iPhone 12 туркумининг бирорта ҳам вакили кирмаган. Хўш, ўзи бутун дунёда айфонларнинг қайси моделлари энг кўп тарқалган?

ЎҚИНГ: Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

CounterPointResearsh статистика портали шу масалага қизиқиб, 2021 йилнинг биринчи чорагида қайси iPhone модели энг кўп тарқалганини ўрганиб чиқди. Олинган натижаларни 2020 йилнинг дастлабки кварталидаги ҳолат билан таққослаб кўришди.

Ўтган йилнинг илк чорагида купертинолик гигантнинг дунё бўйича энг кўп тарқалган смартфони iPhone 7 модели бўлган – айфон эгаларининг 13 фоизи шунақасидан ишлатган. Ўша даврдаги «тишланган олмали» смартфонларнинг оммабоплик рейтинги қуйидагича эди:

Кўриб турганингиздек, кучли учликка 11 фоизлик оммабоплик билан iPhone XR ҳамда 10 фоизлик улуш билан iPhone 8 ҳам кучли учликка кирган.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Жорий йилнинг бошидан эса рейтинг таниб бўлмас даражада ўзгарган: биринчи ўринга iPhone 11 модели чиқиб олган. Уни тутаётган фойдаланувчилар жами айфон эгаларининг 16 фоизини ташкил этган бўлса, 10 фоизи iPhone XR ишлатаётган экан. Бир йил аввалги етакчи iPhone 7, шунингдек iPhone 8 моделлари 8 фоизлик ҳисса билан 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.

Гувоҳи бўляпмизки, Apple’нинг сўнгги авлод смартфонларидан стандарт iPhone 12 модели оммабоплик рейтингида бешинчи, iPhone 12 Pro Max эса тўққизинчи ўринларда турибди.

ЎҚИНГ: Samsung яна Apple’ни калака қилди: iPhone 12 Pro Max камерасига зарба! (иккита видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!