Бутун Ўзбекистон бўйлаб теледастурларда узилишлар бўлади

  •   DiMaX
  •  584
  •  10.04.2021 17:33

Бутун Ўзбекистон бўйлаб теледастурларда узилишлар бўлади

2021 йилнинг 12–16 апрель кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва узаткичларда профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Бу хусусда Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида маълумот берилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Маҳаллий, нодавлат ва «Uzdigital TV» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда ушбу жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази» ДУКнинг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари амалга оширилади.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

ЎҚИНГ: Рақамли ТВ: телевизор харидида муҳим тавсия, билиш зарур бўлган жиҳатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!