Бутун сайёрага интернет тарқатувчи Starlink сайтида аллақачон уланишга ариза беришингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  6760
  •  15.06.2020 10:08

Бутун сайёрага интернет тарқатувчи Starlink сайтида аллақачон уланишга ариза беришингиз мумкин!

Илон Маск ўзининг Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ният қилган. Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси яна фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Марсга парвоз сари илк қадам: SpaceX икки фазогирни учирди!

Жорий ой бошида – 4 июнь куни Falcon 9 ракета-ташувчиси SpaceX компаниясининг навбатдаги 60 та мини-йўлдошини Ер орбитаси қуйи қатламига олиб чиққан эди. 13 июнда эса бу ташувчи яна 58 та микройўлдошни фазога чиқарди ва бу сайёрамизга бепул интернет тарқатишга мўлжалланган Starlink лойиҳаси доирасидаги тўққизинчи парвоз бўлди.

Ушбу лойиҳа сайёрамизнинг исталган бурчагида, ҳатто инфратузилма мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларда ҳам кенг полосали интернетга уланиш имконини тақдим этишга мўлжалланган. Бунинг учун эса сунъий йўлдош орқали уланишни ташкил этиш талаб этилади – Маск улардан жами 12 мингта учирмоқчи. Интернетнинг ишлай бошлаши учун камида 780 та сунъий йўлдош Ер орбитасига чиқарилиши лозим; ҳозирча эса улар сони 540 тага етган.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Starlink мана шу ёзнинг ўзидаёқ ёпиқ бета-тестларни бошлайди, кейинроқ эса очиқ – оммавий синовлар ўтказилади. Шу боисдан компания расмий сайтида аллақачон интернетга уланишни хоҳловчилардан аризалар қабул қила бошлади. Бунинг учун аризачи электрон почта манзилини, яшаш ҳудудини ва почта индексини кўрсатиши керак бўлади.

Биз – Terabayt.uz жамоаси ариза юбордик ва мазкур лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида синовлар бошлаши билан билдиришнома келиши ҳақида жавоб олдик:

Сиз ҳам мана бу ҳавола орқали Starlink расмий сайтига ўтиб, ариза жўнатиб қўйишингиз мумкин.

Starlink ўз хизматларини дастлаб АҚШ ва Канада ҳудудида тақдим этади, 2021 йилга бориб эса унинг интернети бутун дунё бўйлаб тўлақонли ёқила бошлайди. Лекин яна бир масала чиқиб қолди...

Гап шундаки, шу пайтгача кўплаб хабарларда Starlink интернети бепул бўлиши айтилаётган эди. Аммо кейинги пайтларда унинг интернети пулли, лекин паст нархларда тақдим этилишини айтишяпти. Шунга қарамай, у ҳозирги мобил ва симли интернетлардан анча арзон бўлади; асосийси – ҳамма жойда ва 5–10 марта тез ишлайди.

ЎҚИНГ: Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!