«Бутунжаҳон шопинг куни»да AliExpress’да энг зўр смартфон, планшет ва компьютерлар учун катта чегирма!

  •   DiMaX
  •  3876
  •  06.11.2017 18:16

«Бутунжаҳон шопинг куни»да AliExpress’да энг зўр смартфон, планшет ва компьютерлар учун катта чегирма!

Кейинги пайтларда дунё бўйича оммалашган AliExpress онлайн савдо майдончасида турли саналар муносабати билан чегирмалар бўлиб туради. Айрим товарларга айни шу паллаларда буюртма бериб, самарали харид қилиш имкони бўлади, деб ёзади AKKet сайти.

Навбатдаги йирик чегирма «Бутунжаҳон шопинг куни»да – Хитой анъанасига кўра «Бўйдоқлар куни» деб аталувчи 11 ноябрь санасида амалга оширилади, дейилади хабарда. Ушбу акция доирасида айрим товарларни ўта катта – 50 фоизгача миқдордаги чегирма билан сотиб олиш имкони мавжуд. Эътибор беринг: мазкур чегирмалар фақат бир кун – 11 ноябрь санаси мобайнида амалда бўлади. Шу боис, бу фурсатни қўлдан чиқармаслик учун, чегирмадаги товарлар рўйхатини ҳозирданоқ кўздан кечириб, ўзингизга керакли гаджет учун буюртма беришни режалаштириб қўйганингиз маъқул. Акция бошланиши билан эса тезда унга буюртмани расмийлаштиришингиз лозим, акс ҳолда улгурмаслигингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: «Terabayt.uz» AliExpress’дан товарларни етказиб бера бошлади!

AliExpress савдо майдони 2017 йилдаги энг йирик акция олдидан барча харидорларнинг эътиборини ушлаб туриш учун ўзгача йўл тутган. Яъни, айрим смартфон ва компьютерлар учун чегирмали нархномаларни кўрсатиб қўйган, бошқаларининг қийматида эса баъзи рақамларни юлдузча белгиси билан ёпиб қўйган. Иккинчи тоифадагиларнинг аниқ нархини ўша куни – 11 ноябрдагина кўриш мумкин бўлади.

Мана, «Бутунжаҳон шопинг куни»да AliExpress’да чегирма билан сотиладиган АЙРИМ девайслар рўйхати:

Шу рўйхатдаги ва бошқа айрим товарларга 11 ноябрда AliExpress орқали буюртма бериш имкони бўлади. Уларнинг миқдори эса чекланганлиги сабабли, баъзиларини фақат олдиндан тайёргарлик кўриб, ўша куни биринчилар қаторида буюртма беришга улгурганларгина харид қилиб қолишлари мумкин.

Чегирмада иштирок этувчи товарларнинг тўлиқ рўйхати билан эса мана бу махсус саҳифада танишиш мумкин.

Агарда сиз ҳам мазкур онлайн савдо платформаси орқали бирор нима харид қилмоқчи бўлсангиз, бунинг йўл-йўриғи билан қуйидаги мақоламизда танишиб чиқишингиз мумкин:

AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!