Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Бухорода Давлат хизматлари марказида давлат хизматларини олиш жараёни ҳақида сўзлаб берадиган робот қўйилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бундан ташқари, бепул WiFi га уланиш, кутиш вақти янада мазмунли ўтказилиши учун яратилган электрон кутубхонадан фойдаланиш мумкин. 

Шунингдек, мазкур марказда илк бор автомобиль рақамларини бериш хизмати тақдим этиш синовдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, бу ерда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш, биометрик паспорт олиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари хизматларидан фойдаланиш ва бошқалар мумкин бўлади. Умуман олганда, ташриф буюрувчилар учун 88 та қабул ойналари ва 100 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

ЎҚИНГ: МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!