Бузилган iPhone 8’дан iPhone 12 ясаш усулини видеодан ўрганиб олинг!

  •   DiMaX
  •  690
  •  09.07.2021 09:36

Бузилган iPhone 8’дан iPhone 12 ясаш усулини видеодан ўрганиб олинг!

Хитой жин кўчаларидаги бозорда сайёҳ ўзи учун iPhone 6s тергани видеосини кўрган эдингиз-а? Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли ҳам топилганидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Яна бир ҳаваскор эса бузуқ iPhone 8 смартфонидан iPhone 12 ясаб, бу жараённи видеога олди ва YouTube’да эълон қилди. Бунинг учун у корпуси синган, эски айфоннинг ички қисмларини интернет орқали буюртма қилиб олинган iPhone 12 корпусига жойлаб чиққан:

Кўриб турганингиздек, янги корпусда iPhone 8 орқа панели iPhone 12 флагмани каби қиёфа касб этган. Лекин унинг олд томони аслидагидек – Touch ID дактилоскопик сканерли Home тугмачаси ўз жойида қолган.

Аввалроқ биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!