ByteDance компанияси Spotify ва Apple Music учун янги рақобатчи тайёрламоқда

ByteDance компанияси Spotify ва Apple Music учун янги рақобатчи тайёрламоқда

TikTok ижтимоий тармоғининг бош компанияси, ByteDance, май ойида АҚШ Патент ва Савдо белгилари идорасига "TikTok Music" товар белгиси учун ариза топширган, дея хабар бермоқда Insider (The Verge орқали). Унга кўра, мазкур хизмат фойдаланувчиларга мусиқаларни сотиб олиш, тинлаш, улашиш, юклаб олиш, шунингдек, плейлистлар яратиш, уларни улашиш ва тавсия қилиш, мусиқаларга изоҳ қолдириш ва шу билан бирга, аудио ва видеоларни жонли стрим қилиш имконини беради.

ByteDance мусиқа стримингги бўйича етарли тажрибага эга. Компания 2020 йилда Resso номли мусиқа стриминг хизматини Ҳиндистон, Бразиля ва Индонезияда ишга туширган ва у аллақачон 40 миллиондан ортиқ ойлик актив фойдаланувчиларга эга. Бунча кўп фойдаланувчилар ByteDance'нинг TikTok ижтимоий тармоғидан жалб қилинган бўлиши ҳам мумкин. The Information хабарларига кўра, Бразилядаги TikTok иловасида фойдаланувчилар видеолардаги қўшиқларнинг тўлиқ версиясини эшитишлари учун Resso'га йўналтирадиган тугма бор, бу эса ByteDance'га ўз фойдаланувчиларини ўз экотизимида сақлаш имконини беради.

ЎҚИНГ: Google Play логотипи янгиланмоқда