Бюджет модель Galaxy смартфонига янгиланиш келишни бошлади

Бюджет модель Galaxy смартфонига янгиланиш келишни бошлади

Кўплаб Samsung қурилмалари аллақачон июль ойи хавфсизлик янгиланишини қабул қилиб бўлган бўлса, Galaxy J8 смартфонига июнь ойи янгиланиши энди кела бошлади.

ЎҚИНГ: Оммабоп бўлган Samsung Galaxy смартфонининг янгиланган версияси чиқмоқда

Бироқ мазкур ўрта тоифа смартфон 2018 йилда — бундан уч йил олдин чиққан бўлиб, Samsung уни ҳали ҳам бир неча ойда бир янгилаб тургани қувонарли ҳол.

Galaxy J8 Кавказ давлатлари, Қозоғистон ва Украинада янгиланишни қабул қила бошлади. Янгиланиш модели J810FJXU5CUF2 бўлиб, унинг таркибига 2021 йил июнь ойи хавфсизлик патчи киритилган. Хавфсизлик янгиланиши ҳужжатларида Samsung 2021 йил июнь ойи патчи элликка яқин заифликларни бартараф этишини кўрсатган. Ушбу апдейт қурилмага ҳеч қандай интерфейс янгиланиши ёки янги функцияларни тақдим қилмайди.

Агар сиз ҳам юқорида кўрсатилган мамлакатларда Galaxy J8 ишлатсангиз, янгиланиш ҳақида билдиришнома қабул қилган бўлсангиз керак. Агар ҳали билдиришнома келмаган бўлса, Параметрлар > Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб апдейтни қўлда текширишингиз мумкин. Ёки янгиланишни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш имкони ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Galaxy J8 смартфони 2018 йил май ойида Android 8.0 Oreo тизимида тақдим қилинган. Қурилма 2019 йилнинг ўрталарида Android 9'га, 2020 йил ўрталарида эса Android 10 базасидаги One UI 2 қобиғига ўтган.

ЎҚИНГ: Навбатдаги Galaxy смартфонига дастур янгиланиши кела бошлади