Call of Duty: Mobile бир йилда қанча пул ишлаб олганини биласизми? (+видео)

  •   DiMaX
  •  762
  •  05.10.2020 15:03

Call of Duty: Mobile бир йилда қанча пул ишлаб олганини биласизми? (+видео)

Геймерларга жуда манзур бўлган Call of Duty ўйинининг смартфонларга мўлжалланган версияси 2019 йилнинг 1 октябрида тақдим этилган эди. Sensor Tower компанияси шу ўтган бир йил мобайнида Call of Duty: Mobile эришган натижалар бўйича маълумотни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

Мазкур мобил шутер чиққач, биринчи ҳафтадаёқ уни 100 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган. Биринчи ойда бу кўрсаткич 148 миллион мартага, иккинчи ойда эса 172 миллион мартага етган.

Ҳисоботга кўра, Call of Duty: Mobile намойишидан бери ўтган бир йил давомида геймерлар унга 480 миллион долларга яқин пул сарфлашган. Унинг даромад келтириши 2020 йилнинг иккинчи чорагига тўғри келган – айни шу вақтда коронавирус пандемияси туфайли Ғарбда карантин чоралари кучайтирилган эди.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

Sensor Tower таҳлилига кўра, Call of Duty: Mobile ўйини АҚШ бозорида даромад келтириши бўйича учинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ва иккинчи ўринларни эса тегишлича PUBG Mobile ҳамда Fortnite Mobile банд этган.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Call of Duty: Mobile ўйинига айнан АҚШлик геймерлар энг кўп – деярли 215 миллион доллар сарфлашган. Ундан кейинги ўринларни эса тегишлича Япония ва Германия ўйинчилари эгаллаб турибди.

Юклаб олишлар статистикасига келадиган бўлса, Call of Duty: Mobile ҳозиргача 270 миллион мартача ўрнатиб олинган. Юклашларнинг асосий қисми ҳам АҚШлик геймерларга тўғри келади. Бразилия ўйинчилари бу борада иккинчи ўринда бўлса, кейинги ўринда Ҳиндистон мобил геймерлари турибди.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!