Call of Duty навбатдаги рекордни "урди"!

Call of Duty навбатдаги рекордни

Ўтган ойнинг 28 санасида Activision ўзининг Call of Duty франшизасидаги янги Modern Warfare II ўйинини чиқарди. Маълум бўлишича, компания ўйин чиқарилиши билан уч кун ичида (олдиндан буюртмалар билан) 800 миллион доллар даромад олган.

Бу Call of Duty тарихидаги сотувлар ҳажми бўйича энг катта натижа бўлиб, бундан аввалги рекорд – 775 миллион доллар 2011 йилда чиқарилган Call of Duty: Modern Warfare 3 томонидан беш кун ичида ўрнатилган эди.

Ушбу суммани ўйин оламидан ташқарига, масалан, филмларга қўядиган бўлсак, Marvel'нинг "Қасоскорлар: Интиҳо" филми 337 миллион доллар билан тарихдаги энг катта очилишлардан бирини қайд этган.

Таъкидлаш жоизки, Call of Duty: Modern Warfare ўйинини нархи Steam ўйинлар дўконида 69.99 доллар туради.

ЎҚИНГ: Тадқиқотлар Call of Duty ўйинлари мухлислари мисогония каби жамиятга зид ҳатти-ҳаракатларга мойил бўлишини кўрсатди

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!