Call of Duty туркумидаги энг янги ўйинни тақдимотдан аввал синаб кўринг! (БЕПУЛ ўйнаш графиги ва трейлери)

  •   DiMaX
  •  845
  •  08.10.2020 15:54

Call of Duty туркумидаги энг янги ўйинни тақдимотдан аввал синаб кўринг! (БЕПУЛ ўйнаш графиги ва трейлери)

Эсингизда бўлса, 18–20 сентябрь кунлари PlayStation 4 приставкалари эгалари учун Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинининг очиқ альфа-тести бўлиб ўтган эди. Activision компанияси энди унинг бета-тестини эълон қилди ва бу гал турли консоллардан ташқари, компьютерда ҳам бепул ўйнаш мумкин.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Ўйинсоз ушбу очиқ бета-синовга бағишлаб Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинининг махсус трейлерини эълон қилди:

Бепул бета-тест пайтида геймерлар асосий режимлар, шу жумладан «Ўлимгача жанг» ва «Устунлик қилиш» режимларидан ташқари, янги – «VIP Escort» ҳамда «Combined Arms» режимларида ҳам ўйнай оладилар.

ЎҚИНГ: Сиз севган Need for Speed янги қиёфада қайтди! (+расмий трейлер)

Айтиш керакки, Call of Duty: Black Ops Cold War учун олдиндан буюртма берган PlayStation 4 эгалари уни биринчилар қаторида – бугун, яъни 8 октябрдан синаб кўришлари мумкин. Бепул бета-синовнинг умумий графиги қуйидагича:

8–9 октябрь: PS4 ҳамда PS5 версиялари учун аввалдан буюртма берганлар;

10–12 октябрь: барча PS4 фойдаланувчилари;

15–16 октябрь: компьютер, Xbox One ва Xbox Series талқинлари учун олдиндан буюртма қилганлар;

1719 октябрь: барча платформалар учун очиқ бета-тестлар.

Демак, ҳали расман тақдим этилмаган ўйинни ҳаммадан олдин, ушбу график бўйича тегишли кунларда БЕПУЛ ўйнаб кўришингиз мумкин. Мазкур хушхабарни бошқа геймер дўстларингизга ҳам улашишни унутманг.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!