Call of Duty'нинг Android талқини чиқди

Call of Duty'нинг Android талқини чиқди

Охирги бир неча йил ичида, Fortnite ва PUBG каби биринчи шахс отишма ва жанг ўйинлари кенг оммалашиб кетди. Ҳаттоки, айнан ўйинларга ихтисослашган смартфон моделлари (масалан, Asus ROG II, Razer Phone 2 ва Black Shark 2 Pro'лар) ҳам яратилди.

Энг таниқли FPS (биринчи шахс отишма) франшизалардан бири Call of Duty ҳам бутун дунёдаги Android фойдаланувчилари учун смартфонда ўйнаса бўладиган илк ўйни: Call of Duty: Mobile'ни тақдим этди. Call of Duty: Mobile'ни яратиш учун Tencent Games ва Activisation'лар ҳамкорликда ишлади.

Ўйинда классик хариталар ва бир неча ўйинчили режимлар, жумладан, Free-For-All, Team Deathmatch, Frontline, Hardpoint, Domination ва Battle Royale кабилар мавжуд. Call of Duty ўйинларини ўйнаганларнинг кўпи ўйинлардаги турли хариталар, ўйинчилар ва қуроллардан яхши хабардор. Ўйиннинг Android талқинини яратишда радикал ўзгаришлардан қочилганлиги уни мобил қурилмада ўйнашда ҳеч қандай қийинчиликлар юзага келмаслигини таъминлайди; PUBG Mobile ишқибозлари ҳам Call of Duty: Mobile'га ўтса ҳам ажаб эмас.

Энди ўйинни Android учун Google Play Store'дан юклаб олишингиз мумкин. Фақат ўйин амалиёти "силлиқ" кечиши учун смартфонингиз чипи етарлича кучли бўлиши керак. Қурилмангиз оператив хотираси камида 2ГБ бўлиши, ўйин тўғри ишлаши учун эса доимий хотирада 1.6ГБ лар атрофида бўш жой бўлиши керак. Иловада ички харидлар ҳам мавжуд, лекин ўйиннинг катта қисми бепул.

ЎҚИНГ: Энг муваффақиятли ўйиннинг учинчи мавсуми 1 октябрда чиқади! (+2та видео)