Canalys 2022 йилда энг кўп смартфон сотган компания номини эълон қилди

Canalys 2022 йилда энг кўп смартфон сотган компания номини эълон қилди

Canalys бугун 2022 йилнинг тўртинчи чораги ҳамда бутун йил давомидаги смартфон савдосига оид рақамларни эълон қилди. 2022 йилнинг тўртинчи чораги смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар учун унчалик омадли бўлмади. 2021 йилнинг тўртинчи чорагига қараганда ушбу даврда смартфон савдоси 17% га, йил давомида эса 11% га қисқарди. 

Apple одатдагидек тўрттинчи чоракда смартфон савдоси бўйича етакчи бўлди. Бунга компаниянинг янги iPhone моделларини тақдим этгани сабаб бўлган. Тўртинчи чоракда компанияларнинг бозор улуши қуйидагича бўлди:

1. Apple - 25%

2. Samsung - 20%

3. Xiaomi - 11%

4. Oppo - 10%

5. Vivo - 8%

6. Бошқа компаниялар - 26%

2021 йилнинг тўртинчи чорагига қараганда Apple'нинг бозор улуши ушбу даврда 2% га, Samsung ва Oppo компаниялариники 1% га ошган бўлса, Xiaomi компаниясиники 2% га камайди. Vivo эса иккала даврда ҳам стабилликни сақлаб қолган. 

2022 йилининг умумий натижалари бўйича компанияларнинг савдо улуши қуйидагича бўлди:

1. Samsung - 22%

2. Apple - 19%

3. Xiaomi - 12%

4. Oppo ва Vivo - 9%

2021 йилгига қараганда Samsung ва Apple компанияларининг савдо улуши 2% га юқорилади. Oppo компаниясиники 2% га, Vivo ва Xiaomi'нинг савдо улуши 1% га камайди. 

2023 йилда Canalys таҳлилчилари смартфон савдосида бироз ўсиш кузатилишини тахмин қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Расман: Apple янги авлод MacBook Pro ноутбукларини тақдим этди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.