Canalys: 3-чоракда планшет етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 15% га камайди

Canalys: 3-чоракда планшет етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 15% га камайди

Ўтган йилдаги кескин ўсишдан сўнг, июль-сентябрь ойларида планшетлар етказиб бериш 2020 йилнинг учинчи чорагига нисбатан 15% га камайди. Canalys маълумотларига кўра, 2021 йилнинг учинчи чорагида жами 37.7 миллион планшет етказиб берилган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич 44,3 миллион донани ташкил этган эди. 

ЎҚИНГ: Canalys: Смартфон етказиб бериш бўйича 3-чоракда Samsung етакчи бўлди 

Apple бу даврда 15.2 миллион палншет етказиб бериб, 40.4% бозор улуши билан ҳали ҳам етакчи бўлиб турибди. Samsung 7.2 миллион планшет етказиб берган ҳамда 19.1% бозор улуши билан иккинчи, Lenovo эса 4.3 миллион дона планшет етказиб бериб, бозорнинг 11.3% улуши билан учинчи ўринга жойлашган. 

Amazon 2.8 миллион ва Huawei 2.5 миллион планшет етказиб бериб, кучли бешликни якунлаб турибди. Бироқ ҳар икки компаниянинг бозор улуши ҳар йили сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Amazon ўз бозори улушини 44,5% ни, Huawei эса 50,9% ни йўқотди. 

Минтақага қараб, Осиё-Тинч океани минтақасидан ташқари барча асосий ҳудудларда планшетлар етказиб бериш ҳажмида пасайиш кузатилган. Осиё-Тинч океани ҳудудида учинчи чоракда планшет етказиб бериш ҳажми 23% ўсгани қайд этдилди, бироқ Европада ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27% га камайган. 

Canalys Осиё-Тинч океани ҳудудидан ташқари кўпгина минтақаларда планшетларга талабнинг паст бўлишини тахмин қилмоқда. 

ЎҚИНГ: Canalys: Компьютер етказиб бериш 3-чоракда 5% га ошди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!