Canalys: Компьютер етказиб бериш 3-чоракда 5% га ошди

Canalys: Компьютер етказиб бериш 3-чоракда 5% га ошди

Canalys ҳисоботига кўра, компьютерлар савдоси ўсишда давом этмоқда. Июль-сентябрь ойларида компьютерлар етказиб бериш ҳажми 5% га ошган. Ушбу даврда компьютер ва ноутбукларнинг умумий етказиб берилиши 84,1 миллион донани ташкил этди. 

ЎҚИНГ: Canalys: 2021 йил иккинчи чорагида смарт тақиладиган қурилмаларнинг етказиб бериш ҳажми ўсди 

Таққослаш учун, 2020 йилнинг 3-чорагидаги 80,2 миллион дона компьютер етказиб берилган бўлиб, бу етказиб бериш ҳажмини 4.9% га ошганини кўрсатади. 

Етказиб бериш ҳажми бўйича, 19.8 миллион компьютер дона билан Lenovo етакчи бўлиб турибди. Компаниянинг бозор улуши 23.5% ни ташкил қилади. Бозор улуши 5.7% га пастлаб, 20.9% ни ташкил қилган HP иккинчи натижани қайд этди. Учинчи чоракда компания 17.6 миллион дона компьютер етказиб берган. 

Делл 15,2 миллион компьютер етказиб бериб, 18,1% бозор улуши билан кучли учликни якунлаб берган. Компьютер савдосида Dell энг юқори ўсишни қайд этди. Компаниянинг совдо ҳажми 26.7% га ошди. 

Минтақалар бўйича Жанубий Америка минтақаси энг катта ўсишга эришган. Ушбу минтақада компьютер етказиб бериш ҳажми 17% ни ташкил қилган. Ундан кейинги ўринни 16% билан Европа, Ўрта Шарқ, Африка минтақалари банд этишган бўлса, Тинч Океани минтақасида компьютер етказиб бериш ҳажми 30% пастлаб, 13% ни ташкил қилди. Ўз навбатида Шимолий Амерка минтақасида ҳам пасайиш кузатилиб, компьютер етказиб бериш ҳажми 9% ни ташкил қилди. 

Чипсетлар танқислиги компьютерлар ишлаб чиқаришга ҳам таъсир қилмоқда. Шунинг учун, компаниялар ўз стратегияларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқдалар. 

ЎҚИНГ: Canalys: Ғарбий Европанинг шахсий компьютерлар бозори 2021 йилнинг иккинчи чорагида 3 фоизга ўсди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.