Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

GSMArena нашрининг Canalys таҳлилий ташкилоти маълумотларига таяниб маълумот беришича, 2021 йилнинг биринчи чорагида шахсий компьютерлар ва планшетлар савдоси йиллик икки баравар ўсишга эришди. Жумладан, Chromebook'лар сотуви 275% га ошди.

Canalys Chromebook'ларни алоҳида тоифага киритмоқда, чунки улар ноутбук ёки трансформер қурилмалардир, аммо шу билан бирга, улар маълум бир аудиторияга мўлжалланган, Chrome интерфейсида ишлайди ва нисбатан арзон.

Планшетлар сотувида ҳам чорак давомида барқарор ўсиш кузатилди. 2020 йил 1-чорагига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 51,8% ни ташкил этди. Huawei'дан бошқа барча йирик ишлаб чиқарувчилар йиллик ўсишни қайд этишди.

Шахсий компьютерлар бозорида Lenovo етакчилик қилди. Apple, HP, Dell ва Samsung'лар эса кейинги ўринларни эгаллади.

ЎҚИНГ: Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!