Canalys: смарт соатлар савдосида ўсиш давом этмоқда

Canalys: смарт соатлар савдосида ўсиш давом этмоқда

Canalys маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида дунё бўйлаб жами 41.7 миллион дона смарт билагузук ва смарт соатлар етказиб берилди. Уларнинг 32 миллиони ақлли соатлар бўлиб, маҳсулотнинг сотув ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ўсган. 

Бошқа томондан, ақлли билагузуклар савдоси чоракда 37% га қисқарди, бу 2020 йилнинг тўртинчи чорагидан бери кетма-кет олтинчи пасайиш ҳисобланади. 

Apple 2022 йилнинг биринчи чорагида жами 9.2 миллион дона смарт соатлар етказиб беришга муваффақ бўлди. Apple Watch Series 7 моделига кучли талаб туфайли компания глобал бозор улушининг 22.1% ни қўлга киритди. Huawei 4.6 миллион дона смарт соат етказиб бериб, 11% бозор улушига, Xiaomi эса 4.2 миллион етказиб бериб, 10.1% бозор улушига эга бўлди.  

Samsung ушбу даврда 3.4 миллион дона смарт соат сотди. Бу бозор улушини 8.1% ни ташкил этади. Бозор улушини 7% ни ташкил қилувчи Fitbit эса 2.9 миллион дона смарт соат етказиб берган. 

Инфляция даражасининг ошиши истеъмол харажатларини камайтириши кутилмоқда, аммо истеъмолчиларнинг ўз соғлиғи ва жисмоний фаолликларни кузатиб боришга бўлган қизиқиши туфайли смарт соатларга талаб ошиб бориши мумкин. Canalys таҳлилчилари смарт билагузукларга бўлган талаб яна пасайишини тахмин қилишмоқда. Бу эса Xiaomi ва Fitbit компанияларнинг савдосига салбий таъсир ўтаказади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Xcover6 Pro - бу қандай смартфон?