Canon PowerShot G9 X ихчам фотоаппаратини эълон қилди

Canon PowerShot G9 X ихчам фотоаппаратини эълон қилди

Фотографиянинг пайдо бўлиши, бошқа соҳалардаги ўрни ва аҳамиятини қўя турайлигу, оддий одам учун қанчалар муҳим ходиса бўлганини барча яхши билади. Фотоларда ўтмишимизнинг гоҳ ширин, гоҳ аччиқ хотиралари мухрланади. Унинг ҳаётимиздаги аҳамияти шу қадар ошди-ки, фотокамералар ҳар бир хонадонга кириб, кундалик жиҳозга айланди. Чунки бугунги аксар хонадонларда оилавий суратлар учун алоҳида фотоаппарат мавжуд. Шу нуқтаи назардан Canon брендининг навбатдаги янгилиги барча учун қизиқ ва фойдали бўлиши мумкин.

Canon компанияси жорий йилнинг ноябрида сотувга чиқариладиган PowerShot G9 X ихчам фотокамераси ҳақида маълум қилди. Янгиликда 1 дюймли (13,2 × 8,8 мм) 20 млн таъсирчан пикселдан иборат КМОП-матрица BSI-CMOS қўлланилган. Расмлар гулдастаси DIGIC 6 процессорида қайта ишланади. Ёруғлик сезгирлиги ўлчами ISO 125–12800, сурат олишда фотоаппарат объективининг очиқ туриш вақти 1/2000 дан 30 секундгача.

Фотоаппарат 5472 × 3648ли камера билан сониясига 6 тагача сурат олиш имконига эга. Видеоматериаллар 1920 × 1080 (60p, 30p), 1280 × 720 (30p) ёки 640 × 480 (30p) ҳажмда тасвирга туширилади ва материаллар SD/SDHC/SDXC хотира картасида сақланади.

PowerShot G9 X моделида 3 карра оптик трансфокатор объектив ва фокус масофаси 28-84 ммга тенг 35 миллиметрлик тасмали камера қўлланилган. Ёзиб олиш дисплейи диоганал бўйича 3 дюйм.

Янгликда Wi-Fi 802.11b/g/n симсиз алоқа адаптери ва модуль NFC бор. Шунингдек, фотография мухлислари USB 2.0 порт ва HDMI интерфейсдан фойдаланишлари мумкин.

Фотоҳаваскорлар учун аппаратнинг ўлчами, оғирлиги масаласи ҳам қизиқ. Айниқса, сайру саёҳатлар чоғида ҳар бир грамм ҳисобда туради. PowerShot G9 X ихчам моделнинг умуми ўлчами 98 × 58 × 31 мм, оғирлиги қувват олиш манбаи билан бор йўғи 210 граммни ташкил этган.

Барча имкониятлар ҳақида билиб олингандан сўнг, ҳамма энг керакли маълумотни кутиши табиий. Бу, албатта, аппаратнинг нарx-навоси. Тахминларга кўра, Canon PowerShot G9 X 530 АҚШ долларида сотилиши мумкин.

canon_powershot_g9_x_hands_on-550x368

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!