Canon янги видеокамералари

Canon янги видеокамералари

Canon компанияси XA35 ва XA30 рақамли видеокамераларини тақдим этди. Бу камералар профессионал видеографлар учун мўлжалланган. Янги аппаратнинг афзаллиги сигнал/шовқин нисбатда 3 дБга яхшилангани билан HD CMOS PROSensor матрицасидир. Бу тасвирни мўътадилроқ олиш  имконини беради, шунингдек, хира ёритилган муҳитда съёмка қилишни енгиллаштиради. Матрица конструкцияси сабаб камера ҳажми кичрайган ҳамда ҳар қандай ёритилганлик шароитида аъло сифатли съёмкани амалга ошириш мумкин.

Иккала камера ҳам симсиз алоқа модулига эга, тасвирни шу заҳотиёқ узатса бўлади. Canon 20x HD объективида оптик 20 каррали катталаштирувчи миқёси бор.

XA35 ва XA30 бир қанча янги режимларга эга, жумладан, Highlight Priority ва Wide DR. Биринчи режимда ишланса, чароғон муҳитда ҳам ранглар аниқ ва тўғри чиқади, иккинчи режим динамик диапазонни кенгайтиради. Иккала камерада ҳам Canon DIGIC DV4 график процессори ва тасвирни барқарорлаштириш тизими мавжуд. Видео AVCHD ёки MPEG4 форматида ёзиб олинади.

Ҳар бир камеранинг аккумулятори билан бирга вазни 1,18 кг. Ой охирида XA35 2999 доллар ва XA30 2499 доллар нархда савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!