CAT Summer School-2019 Ёзги мактабининг бошланишига саноқли кунлар қолди! Таътилни мазмунли ўтказинг!

CAT Summer School-2019 Ёзги мактабининг бошланишига саноқли кунлар қолди! Таътилни мазмунли ўтказинг!

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида 4 йўналиш бўйича Ёзги мактабга ариза қабули бошланди: физика-кимё, геология, биофизика, биотехнология. Мазкур мактаб бакалавриат ва магистратура йўналишларининг иқтидорли талабалари учун ташкил этилган бўлиб, уларни тадқиқотчилик ишига жалб қилишга қаратилган. Ёзги мактабда иштирок этиш бепул. Иштирокчилар танлов асосида саралаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Ёзги мактабда республика ОТМ ларининг, хусусан  М.Улуғбек номидаги ЎзМУ, И.Каримов номидаги ТДТИ, ТошФармИ, ТТА​нинг  53 нафар талабаси иштирок этган.

Ёзги мактабда ўқииш учун уч (ўзбек, рус, инглиз)​ тилдан  бирида электрон аризани тўлдириб, қўйидаги ҳавола бўйича юборинг: https://forms.gle/1vz2Q7THghDFmbET6. Муддат: 2019 йилнинг 19 июнь куни. 20 ва 21 июнь кунлари суҳбат ўтказилиб, 22-санада натижалар эълон қилинади.

Ёзги мактаб 24 июндан 5 июлгача ўтказилади.

Амалиётдан муваффақиятли ўтган талабаларга сертификатлар топширилади

ЎҚИНГ: Интернет-кафелар – энди компютер ўйинлари ўйналадиган жой эмас!