Cенсация: «Мangu» – миллий «биткоин»

  •   DiMaX
  •  1714
  •  04.09.2018 18:59

Cенсация: «Мangu» – миллий «биткоин»

Бугун рақамли пул муносабатлари дунёда авж олиб АҚШ, Канада, Япония каби ривожланган мамлакатларда биткоин ва унинг турли шакллари тан олиниб, реал пул сифатида ишлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Тўғри, ўзининг мураккаб ва мавҳум тузилиши билан дунё иқтисодчиларини ҳам ўйлантириб қўяётган янги замон пуллари – «коин»ларнинг ноқонуний «пул ювиш» услубларига кўра ташвишга соладиган жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Аммо бу турдаги пуллар ўз тараққиётида банкларга эҳтиёж қолдирмаслиги, инсониятга молиявий-иқтисодий қулайликлар тақдим этиши чинакам кашфиётдир. Чунки криптовалюталар транзакцияси – ўзаро пул ўтказмаларида қоғозбозлик ва ортиқча расмиятчилик бўлмайди. Ҳаммаси бир онда амалга оширилади, энг асосийси эса ҳеч қандай фоиз ушлаб қолинмайди.

Mangu активлари – Ўзбекистондаги илк электрон биржа облигацияси, рақамли актив ҳисобланади.

Mangu активлари – жисмоний шахслар учун тўлов имкониятлари кенгайиб боришига кўра нархи ўзгариб, аксарият ҳолатда кўтарилиб борувчи электрон биржа облигацияси, инновацион ташкилот заёми демакдир. 1017125 дона активларнинг келгусида қайта эмиссия қилинмаслиги, умумий саноқнинг чеклангани активлар қадри ошиб боришига хизмат қилади. Тўлов амалга оширилгач, автоматик тарзда рўйхатдан ўтилган электрон почтага харидор номига расмийлаштирилган, 2028-йилнинг охиригача амал қилувчи ҳуқуқий шартнома юборилади. Шартномада актив эгаси бўлган инвестор истаган пайтида платформадаги Брендларнинг маҳсулот в ҳизматларига амалдаги 1 Mangu курси бўйича тўлов қилиши мумкинлиги, фақат «Сотув кунлари» 72 соат давомида 1 Mangu курси бўйича активларни нақдлаштириб олиш имконияти берилиши, активнинг номинал нархи 1000 сўмдан тушмаслиги каби манфаатли асослар кафолатланган.

Mangu пикселлари эса – тадбиркорлар учун айнан 1 Mangu активи нархи ва саноғида сотувда бўлган Брендларнинг 10 йиллик рекламасини кафолатловчи инновацион нуқта, демакдир. Демак, платформанинг танга шаклидаги асосий саҳифасида 1017125 дона пиксел жойлашган. Улар 400 донадан 5000 донагача ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар: юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмай фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига 2028 йилнинг охиригача реклама учун жой сифатида тақдим этилмоқда. Тўлов Mangu инновациясига аъзолик бадалини ҳам ўз ичига олиб, бунда Брендлар Mangu активлари билан савдо қилиш имкониятига эга бўладилар. Рақамли тўловларга асосланган савдо жараёнида янгича реклама услуби ва инновацион савдо воситаси харидорларни албатта ўзига жалб этади ҳамда янги харидорлар оқимига кенг йўл очади. Бренд ўзига бириктирилган махсус электрон ҳамёнга Mangu активлари қабул қилиб савдо тушумини юритади. Ҳар ойнинг 20-санасида активлар Базага қайтарилиши ҳисобига 3% ҳизмат ҳақи ушлаб қолган ҳолатда Бренднинг банкдаги ҳисоб рақамига нақд пул ўтказиб берилади. Аммо бунда Брендлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон Қарорига мувофиқ айнан рақамли активлар билан амалга оширган пул муносабатларига солиқ тўловларини тўламайдилар. Бунда улар имтиёзда ҳисобланиб, бугунгача 5%дан 23%гача тўлаб келаётган даромад солиқларидан бутунлай озод этиладилар.

Бир сўз билан айтганда, Mangu инновациясига қўшилган Бренд фақат ютуқда бўлади!

Тадбиркормисиз?! Биз билан 2018 йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган Mangu билан бизнес осмонида номингиз мангу порлайди!..

Демак, Mangu активларидаги нарх ўзгариши асосан Брендлардан тушаётган реклама учун тўланган маблағлар ҳисобига, яъни актив ва пикселлар сотуви баланс бериши ҳисобига бўлиб ўтади.

Mangu электрон биржаси, Жисмоний шахс ва Бренд ўртасида ҳаракатда бўлган активлар ва айланмадан тушаётган 3%лик сумма ҳам актив нархига йўналтирилиши, актив ва пикселларнинг келгусида қайта эмиссия қилинмаслиги инновациянинг тобора оммалашувини белгилайди.

Mangu.Uz платформасининг ҳаракатлари Мирзо Улуғбек Инновация марказининг №00317-сон гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тавсия хатлари асосида тасдиқланган. 2018 йилнинг 3 июль санасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон Қарори асосида иш олиб борилмоқда.

Диққат: Mangu.Uz платформаси Ўзбекистонда илк бор – рақамли актив тизими асосида.

1 Mangu нархи 6 ой ичида номиналдан кескин юқорилаб, 131% кўтарилди.

27 сентябрда платформада яна 72%гача нарх ўзгариши содир бўлиши кутилмоқда. Бунда 1 Mangu нархи юқори даражада кўтарилса, 4056 сўмга чиқиши мумкин.

Шошилинг, Пиксел ва активлар нархи муддатли, саноғи эса чекланган!..

Биринчилар доим ютуқда бўлади!..

Манзил: Тошкент шаҳри, Самарқанд дарвоза кўчаси 5-«А» уй, 2-хонадон.

Мўлжал: «Dolge Italia» музқаймоқларининг ўнг томонида.

Лойиҳа бўйича маълумот юзасидан телефон: +99871 200-87-88.

Юридик шахслар учун шартнома юзасидан телефон: +99897 343-08-88.

Виртуал тараққиётни Mangu.Uz билан кузатинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!