CES 2016: LG`нинг “атаганлари”

CES 2016: LG`нинг “атаганлари”

CES 2016 кўргазмаси доирасида LG компанияси ўз маҳсулотлари тақдимотига киришди. Улар қаторида 2,56 мм қалинликдаги ажойиб телевизор, антиқа гаджет ва янги авлод техникаларини учратиш мумкин.

OLED TV

LG бренди CES 2016 кўргазмасига 98-дюймли 8К-телевизор ва SUHD TV авлодига мансуб, HDR форматли ва 65-86 дюйм диоганаль экран, шунингдек, LG Signature премиум-серияли OLED TV`ларни ҳам олиб келди.

Органик светодиодли экран тасвирни 99 % фоиз акс эттиради ва унинг тим қора ранг узатмаси барчани ўзига тортмоқда. Муболағасиз айтганда, экрандаги тасвир сахнадаги тирик одамлардан ҳам кўра ёрқинроқ.

LG компаниясининг OLED TV телевизори – бор йўғи 2,57 мм! Акустика телевизорнинг тагкурсисига ўрнатилган ва овоз сифати юқори даражада. Ҳатто режиссёр Ридли Скотт ва унинг ўғли Тони телевизорни кўриб, ҳайратларини яшира олишмади. LG улар билан тўғридан-тўғри сухбат ташкиллаштирди.

Маиший техникалар

Кир ювиш машиналари анъаналарини LG Twins давом эттирган ва унда иккита барабан бор. Йирик ва асосийси оинали эшикдан. Қурилманинг қуйи қисмига ўрнатилган.

Ҳаво тозалагичнинг ташқи кўриниши футуристик дизайнда ва устки оинали қопқоқдан ҳавонинг қандай қилиб турли кир-чанглардан тозалаётганини кўриш мумкин.

LG Signature музлаткичи ҳам жуда ажойиб. Икки эшикли моделнинг битта эшиги шаффоф. Ичини бемалол кўриш мумкин.

Қурилманинг қуйи қисмида бошқарувни назорат қилувчи датчик мавжуд. У оёқни ҳис қилиши билан эшик автоматик тарзда очилади. Бу айниқса қўллларимиз турли маҳсулотлар билан тўла пайтда жуда асқотади. Ерга қўйиб, сўнг эшик очишга ҳам хожат қолмайди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: датчик болаларнинг ёки уй ҳайвонлари панжаларига қандай “муносабат” билдиради. Уларга ҳам эшикни автоматик тарзда очиб бераверадими?

Арзон К серияли смартфонлар

Жанубий Корея компанияси CES 2016 кўргазмасига K10 ва K7 смартфонларини олиб келди. Иккала смартфоннинг экрани 2.5D Arc Glass оинадан ва қуйи қисмида сенсор тугмалари йўқ. Гаджетнинг корпуси денгиз шағали стилида ишланган.

LG K10 стандарт версияли ва тармоқда LTE`ни қўллай олади. Биринчи 5,3-дюймли смартфонга 4 ядроли, 1,3 ГГц частотали процессор, 8 мегапиксель асосий ва 5 Мп фронталь камера ўрнатилган.

LG K10 смартфонининг оператив хотираси 1 дан 2 ГБ гача, доимийси – 8 ёки 16 ГБ. Аккумулятор қуввати 2300 мАс.

LTE-версияли LG K10 смартфони саккиз ядроли процессор, 13-мегапиксель асосий, 5 МП фронталь камерага эга. Корпуси 3 хил рангда – оқ, индиго ва тилларанг.

LG K7 смартфони 5-дюймли экран, LTE-версия (тўрт ядроли, 1,1 ГГц частотали процессор) ва 3G версия(4 ядро, частота 1,3 ГГц). Асосий камеранинг кўрсатиш қобилияти 5 ёки 8 МП, фронталь камера – 5 МП, оператив хотира – 1 ёки 1,5 ГБ, доимий хотира сиғими – 8 ёки 16 ГБ, аккумулятора қуввати – 2125 мАс.

Мазкур смартфонлар қачон, қаерда ва қанча нархда савдога чиқарилиши ҳақида компания маълумот бермаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!