CES 2016: Nikon`дан янги фотоаппаратлар

CES 2016: Nikon`дан янги фотоаппаратлар

Америка Қўшма Штатларида бошланган CES 2016 электроника кўргазмасига Nikon компанияси сифатли фото ва видео ихлосмандлари учун ўзнинг яхши гаджетларни олиб келди. Жумладан, профессионаллар учун тўлиқ кадрли Nikon 5D камераси, репортажбоп Nikon D500 ва турли экстремал ҳолатларни сифатли видеога муҳрлашни хуш кўрувчилар учун 4 К форматдаги KeyMission 360 экшн-камераси.

Nikon D5

Тўлиқ кадрли камера айни дамда ишлатилаётган D4 фотоаппаратининг асл ўринбосари ва профессионал фотографлар учун байрамга муносиб совға.

Қурилма 20,8 МП матрица билан ёруғлик ҳис қилиш диапазони фантастик даражада: кўрсатиш қобилияти ISO 100 дан 102400 гача ва бу кўрсаткич ISO 3 280 000 гача ортиши мумкин.

Камера тасвирга олиш жараёнида ажойиб имкониятларга эга: дастлабки фокус олишда сониясига 14 та кадр. Nikon 5D`даги фазали автофокус 153-нуқта. Шунингдек, қурилма 99 та датчик ва 180 000 нуқтали экспозицияни ўлчовчи сенсорни ўз ичига олади.

Камера буферига 200 тагача 14-битли кадр (RAW)сиғади ва бу ҳам рекорд кўрсаткич.  Nikon 5D экрани сенсорли ва унинг диоганали  3,2 дюйм(2,36 МП).

Қурилма уч дақиқадан ортиқ бўлмаган 4К-роликларни суратга олиши мумкин, фақат crop-режимда. Репортажлар учун айни муддао.

Мазкур фотоаппарат 2016 йилнинг март ойида савдога чиқарилади. Nikon 5D нинг баҳоси (объективсиз)— 6500 АҚШ доллар.

Nikon 500D

Nikon D500 камерасини ҳақли равишда Nikon 5D аппаратининг “укаси” дейиш мумкин. Унга 20,9 МП матрица ўрнатилган. 153-нуқтали автофокус, 3,2-дюйм қайрилма сенсор экран, кучли EXPEED 5 процессори, шунингдек, 79 та RAW кадрни сиғдира олувчи буфер, сониясига 10 та кадр олиш имкони. Буларнинг барчаси Nikon D500 га хос кўрсаткичлар.

Унинг яна бир ўзига хос томони шундаки, 4К-видеони Bluetooth ёки HDMI кўмаги билан смартфонларга ўтказиш мумкин. Видео хотира картасида сақланади.

Экспертларнинг тахминича, Nikon D500 бозордаги D300s нинг ўрнини эгаллайди. Март ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган қурилманинг нархи 2000 АҚШ доллари атрофида бўлади.

Nikon KeyMission 360

Экшн-камера Nikon –ажойиб гаджет. Экстремал вазиятларни суратга олувчилар учун яхши янгилик. Қурилма KeyMission 360 номланди ва 4К-видео тасвирга туширади. Расмларни электрон мўътадиллаштириш функциясига эга. Wi-Fi, Bluetooth ва NFC кабиларни ҳам “қўллай олади”.

KeyMission 360 икта объектив билан таъминланган ва панорамали видео тасвирга олиш мумкин. Шунингдек, 30 метрлик сув остида ҳам суратга олади. Бордию икки метрлар баландликдан қуласа ёки қўлингиздан тушиб кетса-да, аппаратга зарар етмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.