CES 2019: Афсонавий смартфонсоз энди автомобиллар учун операцион тизим тақдим этади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  614
  •  29.12.2018 15:10

CES 2019: Афсонавий смартфонсоз энди автомобиллар учун операцион тизим тақдим этади! (+видео)

Канаданинг Blackberry компанияси смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатишини, энди сервис ва дастурий таъминотга эътибор қаратишини билдирган. BlackBerry бренди остида жаҳон бўйлаб смартфонлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини эса Хитойнинг TCL компанияси қўлга киритган эди.

ЎҚИНГ: Энди янгича версияси: BlackBerry Evolve ва Evolve X криптоҳамёни билан чиқади

BlackBerry компанияси чиндан ҳам дастурий таъминот борасида ўзига яраша ютуқларга эришиб келаётганининг бир исботини намойиш этмоқчи. Яъни, 2019 йилнинг 8–11 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2019 кўргазмасида у автомобиллар учун операцион тизим тақдим қилишни режалаштирган.

Мана, буни қуйидаги тизер видеоролигидан ҳам кўриб олишингиз мумкин:

Хабарларга кўра, BlackBerry QNX деб аталувчи ушбу дастурий платформа ҳайдовчисиз автомобиллар учун ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Германияда ҳайдовчисиз трамвай илк синовдан муваффақиятли ўтди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!