CES 2019’да Samsung нималарни кўрсатмоқчи? (СПОЙЛЕР: бу рўйхатда бирортаям смартфон йўқ!)

  •   DiMaX
  •  956
  •  03.01.2019 17:16

CES 2019’да Samsung нималарни кўрсатмоқчи? (СПОЙЛЕР: бу рўйхатда бирортаям смартфон йўқ!)

Келаси ҳафтада, яъни 8–11 январь кунлари Лас-Вегас шаҳрида анъанавий йиллик Consumer Electronics Show тадбири бўлиб ўтади. Унда турли технологик компаниялар ўзларининг янги технологиялари ва гаджетларини намойиш этишади.

ЎҚИНГ: CES 2019: Афсонавий смартфонсоз энди автомобиллар учун операцион тизим тақдим этади! (+видео)

Хабарларга кўра, Samsung компанияси CES 2019 тадбирида бирорта ҳам янги моделдаги мобил алоқа қурилмасини тақдим этмоқчи эмас. Жанубий кореялик техногигант ушбу кўргазма доирасида, аммо у бошланишидан бир кун олдин – 7 январда матбуот анжумани ўтказади. Samsung унда асосан маиший электротехника жиҳозларини, шунингдек «сунъий онг» ва «буюмлар интернети»га алоқадор ютуқларини намойиш этишни ният қилган.

Мазкур реклама тасвирига қараганда, CES 2019 доирасида жанубий кореяликлар музлатгич ва кир ювиш машинаси, «ақлли» колонка ва соат тақдим этади. Шунингдек, у «сунъий идрок» технологиялари кишилар турмушини қай тарзда осонлаштиришини ҳам кўрсатиб бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S10 туркумидаги смартфонларнинг тақдимоти Барселона шаҳрида февраль ойида бўлиб ўтадиган Mobile World Congress тадбирига мўлжалланган.

ЎҚИНГ: CES 2019 кўргазмасида Samsung ҳам ўрама телевизор тақдим этмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!