CES 2019: Дунёдаги илк E-Ink дисплей тугмачали хамелеон-клавиатура (+видео)

  •   DiMaX
  •  406
  •  08.01.2019 13:36

CES 2019: Дунёдаги илк E-Ink дисплей тугмачали хамелеон-клавиатура (+видео)

Бу йилги Consumer Electronics Show кўргазмасига турли компаниялар ҳар хил янги ишланмалари билан келишган. Франциянинг Nemeio компанияси эса бу тадбирда антиқа компьютер клавиатурасини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча(фото)

Ушбу клавиатуранинг ҳар бир тугмачаси E-Ink дисплей – электрон мутолаа қурилмаларида қўлланувчи электрон қоғозли экран билан таъминланган. Натижада Nemeio Keyboard тугмачаларидан ҳар бирини фойдаланувчи ўз эҳтиёжига қараб созлаши – уларга керакли ҳарфлар, рақамлар ва белгиларни жойлаши мумкин. Масалан, юқори қатордаги функционал тугмачаларга кўп ишлатиладиган дастурларни тезкор очиш функциясини бириктирса бўлади.

Nemeio Keyboard’га бир нечта режимларни юклаб қўйиш ва махсус тугмачалар ёрдамида уларни алмаштириш мумкин. Тугмачалар жамланмасининг тайёр профилларни қўллаш ёки ҳар бир тугмачанинг белгиси ва функциясини тайинлаб, янги профил яратиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Кичкина деманг бизни..: Клавиатура устида югираётган бола

Янгича клавиатурани қуйидаги CES 2019 тадбиридан олинган қуйидаги лавҳада кўришингиз мумкин:

Компания мазкур ишланмасини серияли тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бу йил краудфандинг майдончасида маблағ тўплашни режалаштирган. Унинг иштирокчилари Nemeio Keyboard’ни тахминан 300–500 евро орасидаги нархда олишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!