CES 2019: Илк инқилобий юмшоқ аккумуляторни Jenax тайёрлади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  530
  •  07.01.2019 13:15

CES 2019: Илк инқилобий юмшоқ аккумуляторни Jenax тайёрлади! (+видео)

Кейинги бир йил ичида қайишқоқ экранли буклама смартфонлар яратиш устида жиддий изланишлар олиб борилаётганидан хабарингиз бор. Жанубий Кореянинг Jenax компанияси эса дунёдаги илк қайишқоқ батареяни тайёрлади!

ЎҚИНГ: Келажак смартфонлари келажак батареялари билан

Компания бу аккумуляторини CES 2019 кўргазмаси доирасида, 9 январь куни намойиш этмоқчи. Тўғри, унгача ҳам шундай батареялар яратилган, аммо улар ҳали прототип даражасида бўлиб, қайишқоқлиги ҳам нисбий эди.

Компаниянинг таъкидлашича, J.Flex деб номланган ушбу юмшоқ аккумулятор умуман турли қурилмалар соҳасида, қисман «буюмлар интернети» йўналишида инқилоб бўлади. Гарчи хоҳлаганча буклаш, исталган шаклга солиш мумкин бўлса-да, мазкур батарея литий-ион қисмларидан таркиб топган. Бу эса унинг нархи юқори бўлмаслигини таъминлайди.

ЎҚИНГ: Келажак смартфонлари келажак батареялари билан

Мана, J.Flex батареясини қуйидаги лавҳада кўриш мумкин:

Jenax компанияси ушбу янги ишланмасининг хусусиятларини яқин уч-тўрт кун ичида – CES 2019 тадбирида ошкор этади.

ЎҚИНГ: Суюқ батарея яратилди: бу инқилобми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!