CES 2019 кўргазмасида Samsung ҳам ўрама телевизор тақдим этмоқчи

  •   DiMaX
  •  634
  •  02.01.2019 16:56

CES 2019 кўргазмасида Samsung ҳам ўрама телевизор тақдим этмоқчи

Ўтган йилги CES 2018 тадбирида LG Display компанияси рулон шаклида ўралувчи, 65 дюймлик OLED-дисплей прототипини намойиш қилганди. Хабарларга кўра, Samsung ҳам шунга ўхшаш маҳсулотини тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Рулон шаклида ўралувчи LG телевизори 2019 йилиёқ сотувга чиқади! (+«жонли» видео)

Жанубий кореялик техногигант аллақачон ўралувчи телевизор учун патент олди. LG тайёрлаган прототип таглик вазифасини ўтовчи – пастдаги базавий модулга йиғиладиган бўлса, Samsung ишлаб чиққан экран иккита тикка блок орасида йиғилиб-ёйилади. Шу ҳолида у қадимий ўрама қўлёзмаларни ҳам эслатиб юборади.

Samsung ушбу ишланмасини жорий йилнинг 8–11 январь кунлари Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган CES 2019 кўргазмасида намойиш этмоқчи. LG компаниясидан фарқли равишда, у прототипни эмас, балки бозорга чиқариладиган тайёр телевизор намунасини кўрсатади.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас