CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  960
  •  12.01.2019 17:47

CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган Consumer Electronics Show 2019 тадбири доирасида Western Digital компанияси SanDisk бренди остидаги янги флешксини расман намойиш этди. У айни дамда энг катта ҳажмли USB-сақлагич ҳисобланади – нақ 4 терабайт!

ЎҚИНГ: 1 терабайтли энг жажжи USB-С флешка тақдим қилинди

Ушбу маҳсулот бозорга қачон чиқарилиши ҳозирча маълум эмас, аммо у ўта қиммат бўлиши аниқ. Аввалроқ айни шу SanDisk бренди остида чиқарилган 2 терабайтлик USB-флешкаларнинг нархи 1000 доллардан ҳам ошиқ.

Янги – 4 терабайтлик флешкада файл алмашиш учун замонавий USB Type-C улагичи қўлланади. У корпусдан сурилиб чиқмасдан, 5 сантиметрлик алоҳида симга ўрнатилган. Флешканинг ўзи алюминийдан ишланган бўлиб, брелок сингари бирор нимага боғлаб қўйиш учун пластик илдиргичи бор.

ЎҚИНГ: «Файл слишком велик»: агар файл флешкага кўчмаса нима қиламиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!