CES 2019: Padrone EasySMX Ring Mouse – инновацион узук-сичқонча! (+видео)

  •   DiMaX
  •  290
  •  07.01.2019 11:13

CES 2019: Padrone EasySMX Ring Mouse – инновацион узук-сичқонча! (+видео)

Швейцариянинг Padrone Design стартапи Consumer Electronics Show 2019 кўргазмасида ўзининг янгича ишланмасини тақдим этмоқчи. EasySMX Ring Mouse деб номланган мазкур гаджет узук шаклида бўлиб, компьютер сичқончаси вазифасини бажаради.

ЎҚИНГ: Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча(фото)

Янги гаджет кўрсаткич бармоққа тақиладиган инновацион узук кўринишида бўлиб, тегишли сенсорлар билан таъминланган. EasySMX Ring Mouse улар ёрдамида кўрсаткич ва ўрта бармоқнинг ҳаракатларини, стол юзасига чертишларини сеза олади. Фойдаланувчининг мазкур ҳаракатларини худди оддий сичқончанинг чап ва ўнг тугмачаларини босиш, ғилдиракчасини айлантириш каби қабул қилади. Уларни Bluetooth орқали компьютерга узатиб, сичқончанинг ўрнини бемалол босади.

EasySMX Ring Mouse митти аккумуляторга эга бўлиб, унинг қуввати битта иш кунига етади. Батарея махсус станция орқали симсиз усулда қувват олади.

Узук-сичқонча вазни атиги саккиз грамм келади, у бармоқда қулай ўрнашади ва бошқа ишларда халақит бермайди. Сувдан ва чангдан ҳимояланганлиги боис, уни ечмасдан тақиб юравериш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Mi Gaming Mouse: Xiaomi геймер сичқончаларини намойиш қилди

Мана, EasySMX Ring Mouse узук-сичқончасини қуйидаги видеода томоша қиламиз:

EasySMX Ring Mouse учун айни пайтда Indiegogo краудфандинг майдончасида маблағ тўпланмоқда. Ҳозир у ерда мазкур узук-сичқонча учун тахминан 200 доллар нархида буюртма расмийлаштириш мумкин.

ЎҚИНГ: Navee – энг қулай сичқонча тақдим этилди, фақат нархи...

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!