CES 2020: Sony кутилмаганда Tesla’нинг «панжасига панжа урди»! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1968
  •  07.01.2020 14:03

CES 2020: Sony кутилмаганда Tesla’нинг «панжасига панжа урди»! (+видео)

Consumer Electronic Show (CES 2020) кўргазмасида таниқли япон компанияси умуман кутилмаган анонс қилди. У ўзининг илк электромобили – Sony Vision-S моделини тақдим этди!

ЎҚИНГ: Электрокарлар даври: Германия автосаноати дунёдаги етакчилигини бой беряптими?

Vision-S электрокари япон компаниясининг ва ҳамкорларининг бир қатор инновацион технологияларини намойиш этиш учун яратилган концепт ҳисобланади. Sony уни серияли тарзда ишлаб чиқариб, бу бозорга кириш-кирмаслиги ҳозирча номаълум. Лекин агар бу иш амалга ошадиган бўлса, японлар Tesla’га жиддий рақиб бўлишади.

Sony Vision-S электромобилининг ички ва ташқи томонларида 33 та турли датчик мавжуд. Шунингдек, электрокар бир нечта дисплей, кучли овоз янгратиш тизими ҳамда узлуксиз интернет боғламаси билан таъминланган. Унинг айрим бутловчи қисмларини компаниянинг NVIDIA, BlackBerry, Bosch ва Qualcomm каби ҳамкорлари тақдим этишган.

Электрокарнинг платформаси Magna компанияси ёрдами билан яратилган. Sony’нинг таъкидлашича, бу платформа бошқа тур транспорт воситалари, жумладан – йўлтанламас машиналарга ҳам мос келади.

ЎҚИНГ: Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

Мана, ушбу электромобилни расмий видеода кўрамиз:

«Ушбу прототип мобилликнинг келажагига биз қўшадиган ҳиссани ўзида акс эттиради», дейди компания бош директори Кенитиро Йошида. Айтиш керакки, Sony ўзининг матбуот анжумани охирида Vision-S’нинг қисқагина тақдимоти учун атиги икки дақиқа вақт ажратган. Шу сабабли у билан боғлиқ кўплаб саволлар очиқ қолган.

ЎҚИНГ: «Бу сенга Тошкент эмас»: Рекордни расман қайд этмоқчи бўлган Tesla Model S пойга трассасида ишдан чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.