Чақалоққа «идеал» исмни энди сунъий онг танлаб беради!

  •   DiMaX
  •  604
  •  03.08.2020 12:42

Чақалоққа «идеал» исмни энди сунъий онг танлаб беради!

Сунъий интеллект технологиялари ривожланиб, тобора турмушнинг турли жабҳаларига кириб келмоқда. Аввалроқ биз сунъий идрок коронавирусни тест қўлламасдан аниқлашни ўргангани ҳақида ёзган эдик, кейин эса...

ЎҚИНГ: Ажрашмоқчи бўлганлар иши билан энди сунъий интеллект шуғулланади

The Next Web сайтида куни кеча чиққан материал янада қизиқ: дастурчининг таъкидлашича, у сунъий онгни чақалоқ учун энг мақбул исм танлаб беришга ўргатган.

Бунинг учун машинавий таълим технологияларидан фойдаланиб, исм генератори (ёки аниқроқ айтганда – предиктор) ишлаб чиққан. Ота-она унга чақалоқнинг келажакда ким бўлиши ҳақидаги ва бошқа маълумотларни киритади, дастур эса шулардан келиб чиқиб бир нечта исм таклиф этади.

Масалан, ота-она берадиган маълумот қуйидагича бўлиши мумкин: «Менинг қизим Нью-Жерсида туғилади. Улғайгач, у Google’да дастурчи бўлади, велосипедда учишни ва қаҳвани хуш кўради». Сунъий идрок эса шунга яраша бир неча исмларни, эҳтимоллиги бўйича саралаб таклиф қилади. Айнан юқоридаги тавсиф бўйича идеал исм эса Линда бўлади.

ЎҚИНГ: Компьютер тилни одамдан кўра яхшироқ англай бошлади!

Исм танловчи дастурни тайёрлаш учун маълумотлар тармоғи сифатида Github базасида топилган Wikipedia’даги биографиялар жамланмасидан фойдаланишган. Унда нақ 728 321 та биографиянинг биринчи параграфлари, шунингдек, мета-маълумотларни ўз ичига олган.

Тўғри, исм генераторининг илмийлик даражаси ҳам «мунажжимлар башорати даражасида». Лекин барибир, ўз фарзандига сунъий идрок таклиф этган исмни қўйиш ғоясининг ўзиёқ қизиқарли.

Дарвоқе, аввалроқ Индонезиядаги оила ўзининг фарзандига Xiaomi дея исм қўйганидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар