ChatGPT энди смартфонингизда!

ChatGPT энди смартфонингизда!

Ўтган йилнинг ноябр ойида тақдим қилинган ChatGPT хизмати қисқа вақт ичида жуда катта аудиторияни ўзига жалб қилди – гарчи OpenAI буни расман тасдиқламаган бўлса ҳам, баъзи таҳминларга кўра сунъий интеллект чатботи фойдаланувчилари сони жорий йилнинг январ ойига келиб 100 миллиондан ошган. Шунга қарамай компания эндигина унинг мобил иловасини чиқарди.

OpenAI ўзининг ChatGPT сунъий интеллект чатботининг мобил иловасини яратганлигини эълон қилди (The Verge орқали). У ҳозирча фақат iOS қурилмалари учун чиқарилган бўлиб, Android версияси ҳам тез кунда чиқарилиши ваъда қилинмоқда.

Маълум бўлишича, мобил илова барча учун текин бўлиб, у сизнинг ChatGPT веб-сайтидаги чатлар тарихингиз билан синхронлаша олади. Илованинг ўзига хос хусусиятларидан бири таклифингизни овозли киритиш имкониятидир. Ушбу функция OpenAI'нинг Whisper номли очиқ кодли нутқни аниқлаш моделига асосланган ҳолда ишлайди.

iOS учун ChatGPT иловасидан ҳам iPhone смартфонида, ҳам iPad планшетида фойдаланиш мумкин. Уни ушбу линк орқали AppStore'га ўтиб юклаб олиш мумкин. Айтиш керакк, илова ҳозирда АҚШ учун тарқатилмоқда ва келаётган ҳафталарда бошқа ҳудудлар учун ҳам чиқарилиши кутилмоқда. Мобил илова Ўзбекистон учун ҳам очиқ бўлиши мумкин, лекин унда хизматга кириш (логин) сайтдагидек имконсиз бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!