Чегирмалар васвасаси: «Бўйдоқлар куни» AliExpress бир соатдаёқ рекорд қўйди!

  •   DiMaX
  •  2722
  •  11.11.2019 14:58

Чегирмалар васвасаси: «Бўйдоқлар куни» AliExpress бир соатдаёқ рекорд қўйди!

Дунёдаги энг машҳур онлайн савдо платформаларидан бири хитойликларнинг AliExpress интернет-бозоридир. Ҳар йили 11 ноябрь (11.11) санаси бу мамлакатда «Бўйдоқлар куни» – чегирмалар палласи бўлади ва мисли кўрилмаган ҳажмларда савдолар бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, мазкур интернет-бозорга эгалик қилувчи Alibaba Group корпорацияси «Бўйдоқлар куни»нинг биринчи соатидаёқ ўтган йилдагига нисбатан 32 фоизга кўп савдони амалга оширган.

Яъни, чегирмалар кунидаги илк соатда мазкур онлайн савдо платформасида 91,2 миллиард юань, яъни 13 миллиард АҚШ доллари ҳажмида олди-сотди қилинган. Ўтган йили шу даврда бу кўрсаткич «атиги» 69 миллиард юанга (9,85 миллиард долларга) тенг эди. 2018 йилнинг 11 ноябрида кун бўйи AliExpress’даги савдолардан Alibaba Group кўрган умумий фойда эса 30,8 миллиард долларни ташкил этган.

Дарвоқе, AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилиши ҳақида мана бу мақоламиздан маълумот олишингиз мумкин, фақат бу борада эҳтиёткорлик зарур...

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!