Чеҳрани таниб олиш тизими орқали одамни исталган ижтимоий тармоқдан топса бўлади

  •   Saroy
  •  1035
  •  09.08.2018 17:13

Чеҳрани таниб олиш тизими орқали одамни исталган ижтимоий тармоқдан топса бўлади

Trustwave тадқиқотчилари  Social Mapper очиқ кириш коди билан янги тизимни яратдилар, ундан ижтимоий тармоқларда фойдаланувчини кузатиб боришда юзни таниш учун фойдаланилади. Тадқиқотчилар томонидан яратилган хавфсизлик, ижтимоий муҳандислик ёрдамида заиф томони аниқланади ва тизим автоматик тарзда Facebook, Instagram, Twitter, LinkedIn ва бошқа тармоқларда исм ва фотосуратига қараб профилларни топади.

Одатда бу каби қидирувлар қўлда бажарилади, аммо жараён автоматлаштирилса, у янада тез бажарилади ва яна бир нечта фойдаланувчи учун бир вақтда, ҳатто юзлаб ёки минглаб одам бўлса ҳам. Social Mapper API ижтимоий тармоғига киришни талаб қилмайди.

Тизим автоматик тарзда браузер ойнасида қидирувни қўлда бажаради, сўнгра эса  биринчи 10-20 та натижа бўйича юзни таниш тизимини ишга солади. Бундай қидирув 15 соатда 1000 кишини кўриб чиқади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!