Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

  •   DiMaX
  •  4538
  •  10.11.2020 08:35

Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Ucell уяли алоқа оператори аввалроқ учта тариф режасида лимитлар ҳажмини икки карра оширган эди. Ўтган ҳафтада эса у яна учта тариф режаси абонентлари учун «Кузги сюрприз!» акциясини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

Мазкур компания ўзининг «Special» тарифлар тизимини кенгайтираётгани ҳақида хабар берди.

Энди «Special» тарифлар тизимида танлаш имконияти янада кўпроқ: «Special 45», «Special 70», «Special 100» ва «Special Unlim Turbo» – бу Ўзбекистон бўйлаб эркин мулоқот учун минглаб мегабайтлар ва дақиқалардир.

*техник чекланма – 45 000 дақиқа

**100 ГБдан сўнг тезлик 128 кбит/сониягача қилиб белгиланади

«Special» тизимидаги тариф режалари ҳақидаги батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали Ucell сайтида танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)