«Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этади!

  •   DiMaX
  •  2014
  •  02.09.2020 15:01

«Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этади!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти Uzonline бренди остида фойдали ва ҳамёнбоп «UNLIM Summer» янги акцияли тариф режасини тақдим этган эди. UZTELECOM ўз абонентларига янада қулайлик яратиш мақсадида уни 30 ноябрга қадар узайтирди.

ЎҚИНГ: Бугуннинг ўзида 290 дақиқа, 290 SMS ва 290 МБни бепул олишга улгуринг!

Эслатиб ўтамиз, жуда ҳам фойдали ва ҳамёнбоп бўлган «UNLIM Summer» янги акцияли тариф режасига жорий йилнинг 15 июнида старт берилган эди. Ўзбекистонда илк бор уй телефони Интернет билан биргаликда бонусли тўпламда тақдим этила бошлаганди. Шунингдек, ушбу тариф режасида Интернетга уланиш тезлиги кишини ҳайратда қолдиради, фойдаланувчилар роутердан мегабайтларни максимал даражада «юклаб» олишса, бунинг эвазига атиги 99 000 сўм тўлашади!

Акцияли тариф аввалгидек янги уланган абонентлар ва «архив» тариф режаларидан ўтган абонентлар учун 2020 йилнинг 15 июнидан 30 ноябргача амал қилади.

Учта ҳисоб-китоб даври ўтгандан сўнг, абонентлар «UNLIM Summer» акцияли тариф режадан уланиш технологиясига қараб UNLIM-10 Premium, UNLIM-10, UNLIM-7 тариф режаларига ўтказилади. Аммо, абонентлар акциянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар «UNLIM Summer» мавжуд бўлган ҳар қандай тариф режасига ўтишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун ушбу ҳавола орқали UZTELECOM сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги тариф режаси – олий даражадаги икки карра чексизлик!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!