Чирчиқда мобил телефонларни ўғирлаб келган ўсмир қўлга олинди

Чирчиқда мобил телефонларни ўғирлаб келган ўсмир қўлга олинди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлими ходимлари мобил телефон ўғрисини қўлга олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, номаълум шахс Чирчиқ шаҳрида яшовчи 17 ёшли фуқаронинг Samsung русумли қўл телефонини бесабаб очиқдан-очиқ тортиб олган, шундан сўнг, зудлик билан воқеа жойидан ғойиб бўлган. Жабрланувчи эса бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ички ишлар ходимларига хабар қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари тезкор суриштирув-тергов ишлари олиб боришди ва натижада мобил телефон ўғрисини аниқлашди. Бундай талончиликни шу шаҳарда яшовчи йигит содир этганлиги фош этилди.

Айни вақтда гумондор шахс қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!