Чиройли кийинмоқчимисиз: ёрдам берадиган махсус иловалар бор

  •   Saroy
  •  8300
  •  13.10.2018 10:16

Чиройли кийинмоқчимисиз: ёрдам берадиган махсус иловалар бор

Кўпчиллик кийим танлашда қийналади. Қандай кийинсам экан, қайси урф мос келади, дейди. Турли буюмни қандай қилиб бир-бирига уйғунлантирса бўлади? Ҳозир нима урфда? Бундай муаммолар билан дуч келсангиз, ҳавотир олманг, сизга махсус иловалар ёрдам беради. Энг фойдалилари қуйида келтирилди:

Fashion — қоматга қараб кийим танлаш

Либосни танлаётганда, ҳар ким ўз қоматининг ўзига хос томонларини тушиниб олиш жуда муҳим. Fashion иловаси хоҳлаганингиздек натижа берадиган кийимни танлашда ёрдам беради, фарқларини ҳам кўрсатади.

Дастур қоматнинг тоифасини белгилайди ва ушбу таклифдан келиб чиқиб маслаҳат беради ҳамда гардеробингиздаги турли кийимларни бир-бирига мос келтиришингизга ёрдамлашади. Турли нақшлар, бичим, матонинг таркиби ва ҳатто оптиканинг асосий қонунларини. Буларнинг барчасини профессионаллар атрофлича баён қилган ва ўз сирларини баҳам кўришган.  Иловада ушбу мавзуга бағишлаб инфографика тақдим этилган.

Closet Love — барча буюмларни ҳисоблайди

 Closet Love’да мавсумга, модага, ранглар гаммасига  ва шунга ўхшаш жиҳатларга қараб кийимлар коллекциясини шакллантирса бўлади.

Илова фойдаланувчиларга янада тартибли бўлиши учун ёрдам беради. Рақамли гардероб керакли буюмни топишга унга қандай аксессуарлар ярашишини эсга олишга ёрдам беради. Дастур ҳатто қайси буюм кимёвий тозалашда турганини кузатиб туради. Тажрибали стилистлар мос кийим-бош  танлашга ёрдам беради, керакли буюмларни “дўкон” бўлимидан сотиб олса ҳам бўлади.

Шарҳловчилар иловани уларнинг янада тартибли бўлишига ёрдам бергани учун яхши кўради: «Энг ёқимлиси, кийимларининг ўзаро уйғунлигини яратиш имконияти бор. Барча буюмни теглар билан белгилаш ва гуруҳлаштириш мумкин». Кўпчилликнинг тан олишича, ўз гардеробини суратга олиш анча мушкул иш, аммо натижа шунга арзийди.

Stylebook — кийимлардан коллаж яратиш

Stylebook иловаси фойдаланувчига гардеробининг ҳисобини юритиш ва харидни режалаштиришга ёрдам беради. Ўзингиздаги барча кийимларнинг рўйхатини тузиб чиқса бўлади, бу кийимларнинг такрорланишидан  ва ортиқча сарф-харажатлардан қачишга ҳамда яна нимани харид қилишни белгилаб беради.

Дастурда коллаж яратиш жуда қулай, чунки бунинг учун унда махсус ускуна ўрнатилган. Комплект тузиш имкони мавжуд, гардероб буюмларини кутилмаган уйғунликни яратиш учун бирин кетин кўрсатиш мумкин.  Виртуаль шкафда кийимларни бренди бўйича, ранг бўйича, размери бўйича ва параметрлари бўйича тахлаш мумкин..

Кўтаринкилик ва образ яратиш учун кенг қамровли кутубхонадан фойдаланса бўлади,  бунинг учун илова ўрнатилган. Тайёр комплектдаги танланган фотографиялар қайта кўриш учун тахламада сақланади. Қолаверса, охирги янгиликларлардан хабардор бўлиши учун мода инсайдерлардан олинган интервьюларни эълон қилиб боради.

Stylicious — гардеробни ташкиллаштириш

Stylicious, бу гардероб ташкилотчиси ҳисобланади, унда кийимларни рақамлаштириш ва смартфоннинг ўзида лукбук яратиш мумкин. Энди шопинг вақтида харид бўйича бир қарорга келиш осон.

Иловада тақвим ўрнатилган ва образларни алмаштириш ҳамда бир буюмни ҳар куни кетма-кет кийиб юрмаслик мумкин.  «Саёҳат» ва сафарга ўзингиз билан нима олиб юришингиз режалаштиришингиз, сафар чоғида айнан қайси кийимни кийишни белгилаб олишингиз мумкин.

Булардан ташқари, дастурда харид қилиш имкони ҳам мавжуд ва у билан бирга комплект яратса бўлади. Бўлимларнинг бирида маҳоратли стилистлар томонидан яратилган нусхалар билан солиштириш мумкин ҳамда тайёр лукка мўлжал олиш мумкин. «Иловага раҳмат, у жуда зўр! Ўзингнинг шахсий лукбукингни йиғасан!», — дейилади шарҳда.

«Кийимдаги ранг» — ранг уйғунлигини танлаш

Бир-бирига мос рангдаги кийим-бош танлаш осон иш эмас. Тажрибаси ёки махсус маълумоти бўлмаган киши бутун бир образида акс этувчи  жиддий хатога йўл қўйиши мумкин. Шу боис яхшиси, автоматик тарзда муносиб ранглар уйғунлигини танлаб берадиган  «Кийим ранги» иловасидан фойдаланган маъқул.

Бунга тушуниш учун асосий буюмдаги рангни кўрсатиш керак. Дастур шу заҳотиёқ унга мос келадиган рангларни танлайди, Уни виртуал кийим сифатида кийиб кўрса бўлади. Иловада 150 турдаги ранглар уйғунлиги мавжуд. Уларда энг экзотик уйғунлик ҳатто, модага ашаддий берилганларни ҳам ҳайратга сола олади.

«Кийим ранги» реклама кўрсатмайди, сотиб олишни таклиф этмайди, Шу боис у App Store’да яхши рейтингга эга: «Иловани шунчаки қизиқишдан сотиб олгандим, кутилмаганда у жуда фойдали чиқиб қолди:  образимга мос рангни танлайман ва шу заҳотиёқ  унга мос аксессуарлар ҳам маълум бўлади», — деб ёзади фойдаланувчи ўз изоҳида.

Goodlook — об-ҳавога қараб кийим танлаш

Goodlook — яшашингизга қараб кийим-бош танлаш қўлланмаси. Илова ҳар куни янги тайёр лукларни таклиф этади: кўйлакка мос оёқ кийим, шим ўзига мос аксесссуарлари ва ҳатто косметикаси билан тақдим этилади.

Айниқса, дастурни созлаш орқали об-ҳаво ва ҳароратни ҳам кўрсатишингиз мумкин ва шунга кура илова кийим танлайди. Куз ойлари айниқса, ўз образингизни иссиқроқ кийим-бошда, дейлик  иссиқ пальто ёки кашемир свитерда кўриш калта иштон ёки майкада намоён бўлишдан кўра анча қизиқарлироқ бўлса керак. Бундан ташқари, Goodlook ижтимоий тармоқ орқали блогерлар ва стилистларнинг тайёр оброзларини таклиф этиб, янги ғояларни ҳам ўртага ташлайди.

Ишлаб чиқарувчининг сайтига кириб сизга ёққан барча кийимни тўғридан-тўғри илованинг ўзида харид қилишингиз мумкин.

The Hunt — танлаган стилингизга бошқа фойдаланувчилар баҳо беради

Агар истагингиз фақат ўзингизнинг стилингизни яратиш бўлмай, бошқаларга таъсир қилмоқчи бўлсангиз, унда сизга  The Hunt жуда мос тушади. Бу ерда ўзингизга ёққан образ расмини эълон қилишингиз мумкин ва бошқаларнинг ҳам шундай расмларини томоша қилсангиз бўлади. Ҳатто уларга маслаҳатлар бериб, энг қизиқарли вариантларга овоз ҳам берасиз. Иловада сотиб олмоқчи бўлган кийимларнинг рўйхатини тузиб чиқсангиз бўлади.

Дастур фойдаланувчилари ўзларига ёққан буюм ёки аксессуарлар топишда бир-бирига ёрдам бериши мумкин. Оброз суратини юклайсиз ва тармоқдаги дўстларингиз  уни баҳолайди ҳамда маслаҳатларини беради. Кийимни қисмларга бўлиб чиқади ва уларни қаердан харид қилишни айтиб беради. Энг қулайи, уни сўрашда кўнгилсизлик келиб чиқмаслиги учун харидга ажратилган пул миқдорини, аниқроғи бюджетингизни ҳам кўрсатсангиз бўлади.

Stylish Girl и Cool Guy — эркаклар ва аёллар учун гардероб

Битта дастурчидан иккита вариантдаги илова: эркаклар ва аёллар варианти. Иккаласи ҳам стандартли қулай хизматларни таклиф этади: кийимлар каталоги, тайёр образлар, онлайн-дўконлар ва гардеробни режалаштириш.

Мазкур дастур Нью-Йоркда бўлиб ўтган модалар ҳафталигида намойиш этилди. Юкланган фотография буюмларнинг ноодатий уйғунлашувини таклиф этади ва комплектни аралаштириб, бир ҳафта олдинга образ яратади.

Stylish Girl «Ушбу ажойиб илова менга зўр кийинишим ва сўнгги трендлар ҳақида хабардор бўлишимга ёрдам беради», — дейди қизлар.

My little closet — шинам  рақамли гардероб

My little closet оддий илова бўлиб, фойдаланувчиларга ортиқча хизматларни таклиф этмайди. Чиройли иконка дастурнинг мақсадини акс эттиради — рақамли гардероб. Ушбу илова буюмларни тоза сақлаш ва комплектга гуруҳлаштириш учун қўл келади.

Ихчам интерфейс бўлимларда адашмасликка ёрдам беради: ҳар бир тоифадаги кийим ўзининг “таёқчасига” эга. Дастурга параметрларни, яъни ранг, размер, йил мавсуми, стил ва бошқалар кўрсатилган буюмлар фотосуратини юклаш жуда қулай.  Шу билан бирга, истасангиз кенгайтирилган версиясини сотиб олишингиз умкин ва сўров бўйича гардероб нарсаларини қидириш имкониятига ҳам эга бўлишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.