Чиройли рақамларни ижарага олинг

Чиройли рақамларни ижарага олинг

Маҳаллий мобил алоқа оператори UzMobile ўзининг потенциал мижозлари учун ажойиб таклифни тақдим қилмоқда — «Рақам ижараси» хизмати.

Унга кўра, бўлажак абонентларга GSM стандартида ишловчи чиройли рақамли SIM карталарни муддатли тўлов эвазига сотиб олиш имконияти берилади.

Ушбу таклифни қабул қилиш учун абонент чиройли рақам нархининг 10% ини дастлабки тўлов сифатида тўлайди. Ундан сўнг, ҳар ой 10 ой давомида 10% дан тўлов амалга ошириб борилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, рақам нархи уни сотиб олаётганингизда белгиланади ва ҳисоб-китоб даври охиригача ўзгармайди.

Ойлик тўловлар 10 ой давомида календарь ойининг биринчи санасида абонент ҳисобидан ечиб олинади. Агар абонент шу вақт мобайнида тармоқ ичида бўлса, натижада абонентга рақамнинг номинал нархидан 110% ҳисобланади.

Агар абонент ўз тариф режасини алмаштирса, бу «Рақам ижараси» шартномасига ҳеч қандай таъсир қилмайди, бироқ абонент пуллик тоифадаги рақамни алмаштирса, олдинги тўланган маблағлар қайтарилмайди.

Шартномани бекор қилиб, рақамни топширмоқчи бўлган абонент UzMobile'нинг филиалига мурожаат қилиши керак бўлади.

Ушбу таклиф ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун компаниянинг расмий сайтидаги махсус саҳифага ўтинг.

ЎҚИНГ: Beeline абитуриентлар учун зўр янгилик эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!