Чолни кўриб бобом дема!

Чолни кўриб бобом дема!

Bloomberg, нашрининг хабар беришича, Apple ва Meta компаниялари 2021 йил ўрталарида ўзини ҳуқуқ-тартибот идоралари мансабдор шахслари дея таништирган хакерларга номаълум миқдордаги фойдаланувчилар маълумотларини тақдим этган. Кибержиноятчиларнинг сохта "фавқулодда сўралган маълумотлар" сўровига жавобан улашилган маълумотлар мижознинг манзили, телефон рақами ва IP адресини ўз ичига олади. Бир неча кун олдин эса кибержиноятчилар Discord ижтимоий медиа платформасидан маълумот олиш учун сохта "фавқулодда маълумотлар" сўровини юборган дея хабар берган Krebs on Security. Натижада Discord ҳам фойдаланувчилар интернет манзили тарихи маълумотларини улашган.

Snapchat ижтимоий тармоғи компанияси Snap учун ҳам шундай сохта қонуний сўров юборилган, аммо компания маълумотларни тақдим қилганми ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Одатда, бундай маълумотлар бериш, фақат судя томонидан имзоланган қоғоз ёки қидирув буйруғи қоғози билан таъминланади, лекин "фавқулодда сўровлар" суд қарорини талаб қилмаслиги айтилмоқда.

Аниқланишича, сохта сўровлар ҳуқуқ-тартибот идораларига тегишли бўлган электрон почта орқали юборилган. Киберхавфсизлик бўйича тадқиқотчилар сохта сўровларни юборган хакерларнинг бир қисми Буюк Британия ва АҚШда жойлашган вояга етмаганлар эканлигини таҳмин қилишмоқда ва улардан бири яқинда Microsoft, Samsung, Nvidia ва бошқа компанияларга ҳужум уюштирган Lapsus$ хакерлар гуруҳининг "каттаси" эканлигига ишонишмоқда.

Бутун дунё бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноий тергов доирасида мунтазам равишда ижтимоий медиа платформаларидан фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни сўрайди ва Аппле, Фаcебоок каби компаниялар учун бундай сўровлар нотаниш эмас. Компаниялар уларга жавоб бериш учун жамоаларга эгалар. Улар бу сўровларнинг ҳақиқий манбадан келганлигини текширишади ва тақдим қилишади.

Dark Web дўконларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бузилган электрон почта аккаунтлари 10 дан 50 долларгача бўлган нархда сотилишини маълум қилган Resecurity киберхавфсизлик фирмасининг бош директори Ген Ю.

ЎҚИНГ: Туя кўрдингми — йўқ, бия кўрдингми — йўқ!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!