Чордоқда 30 йил чанг босиб ётган Apple компьютери топилди. Уни ёқиб кўришса...

  •   DiMaX
  •  4279
  •  19.02.2019 09:33

Чордоқда 30 йил чанг босиб ётган Apple компьютери топилди. Уни ёқиб кўришса...

Нью-Йорклик профессор Жон Пфафф ўз уйининг чордоғига чиқариб қўйилган эски-тускилар орасидаги компьютерни пайқаб қолди. Бу – Apple Iie русумли қурилма бўлиб, деярли ўттиз йилдан бери ўша ерда чанг босиб ётган экан.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Киберхавфсизликка масъул Япония вазири умрида бирор марта компьютер ишлатиб кўрмаган экан!

Пфафф шунчаки қизиқиб, компьютерни ёқиб ва унга дискетани қўйиб кўрди. Кутилмаганда экранга савол чиқди: «Сиз сақлаб қўйилган ўйинни қайта тикламоқчимисиз?»

Буни қарангки, Жон Пфафф бир замонлар ушбу компьютерда Adventureland ўйинини ўйнаган, унинг қайсидир босқичидан ўтолмай қолган ва кейин эсидан ҳам чиқариб юборган экан. Профессор бу дискетада яна бир нечта эски ўйинлар, жумладан, «Миллионер» ва «Нейромант» ҳам борлигини аниқлаган.

ЎҚИНГ: Афсонавий Super Mario Bros ўйинининг картрижи аукционда рекорд нархда сотилди

Профессорнинг таъкидлашича, компьютер худди янги пайтидагидек ишлаяпти, фақат корпусидаги пластик вақт ўтиши билан сарғайиб кетган.

Apple IIe модели – мазкур компания тарихидаги учинчи компьютер ҳисобланади. Уни 1983 йилдан то 1993 йилгача турли модификацияларда ишлаб чиқаришган ва жамланма таркибига қараб 1395 дан то 1995 долларгача нархда сотишган. Ҳозирги замон кўзи билан қараганда, бу қурилманинг техник хусусиятлари жуда кулгили: такт частотаси 1 мегегерц (гигагерц эмас!) бўлган процессор, 64 килобайтлик тезкор ва 16 килобайтлик ички хотира.

ЎҚИНГ: Apple I компьютери қачон ва қандай яратилган эди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!