Chrome браузери Windows 7'дан воз кечмоқда

Chrome браузери Windows 7'дан воз кечмоқда

Google компанияси ўзининг компютер учун Chrome браузерига 2023 йилнинг 7 февралида 110 версияни чиқаришни режалаштирмоқда. Қизиғи шундаки, ушбу янгиланиш билан Chrome браузери Microsoft'нинг икки эски операцион тизимлари: Windows 7 ва Windows 8'ни қўллаб-қувватлашни тўхтатади.

"Бу Microsoft томонидан 2023 йил 10 январда Windows 7 ESU ва Windows 8.1 кенгайтирилган қўллаб-қувватлашининг якунлашига тўғри келади." дейилади Google'нинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида.

Албатта, Chrome браузерининг эски версиялари Windows 7 ва Windows 8.1 билан ишлашда давом этади, аммо бу операцион тизимларда фойдаланувчилар учун ортиқ янгиланишлар чиқарилмайди. Google Microsoft'нинг эски операцион тизимлари фойдаланувчиларига Chrome янгиланишларини қабул қилишда давом этиш учун Windows 10 ёки ундан юқори версияга ўтишни маслаҳат беради.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг Windows операцион тизимлари учун CCleaner'га ўхшаш дастур ишламоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!