Chrome’да узоқ кутилган функция ишга тушди, уни қандай ёқамиз?

  •   DiMaX
  •  1816
  •  25.04.2019 10:46

Chrome’да узоқ кутилган функция ишга тушди, уни қандай ёқамиз?

Ниҳоят, Google дастурчилари фойдаланувчилар кўпдан буён кутаётган тунги режим – тўқранг интерфейс функциясини Chrome браузерига жорий этишди. Mac компьютерлари эгалари Chrome 73 версиясидан бошлаб ундан фойдаланиб келаётган бўлсалар, Windows 10 учун бу функция браузернинг 74-версиясидан амалга киритилди.

ЎҚИНГ: Google Chrome’га энди қўшиладиган рекламасиз мутолаа режимини ҳозироқ синаб кўриш мумкин!

Афсуски, Windows учун чиқарилган Chrome’да тунги режимни ёқиш унчалик осон эмас, шу боис ҳам уни қандай фаоллаштиришни қадам-бақадам кўриб чиқамиз.

Демак, Windows 10 тизимли компьютер ёки ноутбукингизда Chrome’нинг тўқранг интерфейсини фаоллаштириш учун, аввало, уни сўнгги талқингача янгилаб олинг. Бунинг учун браузернинг юқори ўнг бурчагидаги, тиккасига жойлашган учта нуқта белгичасини босиб, очилган менюнинг охирроғидаги «Справка» бандига бориб, ёнида очилган «О браузере Chrome»ни босасиз. Шу ердаги биринчи қаторда браузерингизнинг ҳозирги версиясини кўрасиз; агарда интернетга уланган бўлсангиз, дарров уни янгилай бошлайди. Янгиланиш якунлангач, «Перезапустить» тугмачасини босасиз ва Chrome ўчиб-ёнади.

Браузерингизни Chrome 74 талқинигача янгилаб олгач, Windows тизимининг созламаларига кирасиз ва у ердан излаб ранг параметрлари бўлимини очасиз. Бунинг энг осон йўли – «Пуск» («Windows») тугмачасини босиб, клавиатуранинг ўзида «Параметры цвета» деб ёзасиз – ўша бўлим чиқади ва устига сичқонча билан чертасиз. Бу бўлимда сал пастроққа тушиб, иловалар учун тўқранг – «Темный» режимини танлайсиз:

Шундан кейиноқ Chrome интерфейси тунги режимга ўтиб қолади:

Пайқаган бўлсангиз керак – юқоридаги усул орқали сиз Windows тизимидаги барча дастурлар учун тўқранг режимини фаоллаштирасиз.

ЎҚИНГ: Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

Лекин, агарда агарда бошқа дастурлар учун тунги режим керак бўлмаса, уни фақат Chrome’нинг ўзи учунгина ишга тушириш йўли ҳам бор. Бунинг учун иш столидаги Chrome ёрлиғининг устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиб, очилган менючадан унинг «Хусусиятлари», яъни «Свойства»га кирасиз. Ундаги объект майдончасидаги ёзув охирига «--force-dark-mode» қисмини қўшасиз (мана шу ердан нусхалаб олиб ташлаганингиз маъқулроқ). Бу қўшимчани қўштирноқларсиз, ёрлиқ манзилидан кейин битта пробел (бўшлиқ) қолдириб, кейин ташлаш керак:

Бўлди, энди Chrome интерфейси тўқранг бўлиб қолди, аммо ёдда тутинг: бу режим браузернинг ўзи учунгина амал қилади. Сайтларнинг тўқранг кўриниши учун эса...

ЎҚИНГ: Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!