Chrome’даги барча паролларни энди алоҳида файлга сақлаш ва бошқа менежерга ўтказиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  824
  •  10.03.2018 13:22

Chrome’даги барча паролларни энди алоҳида файлга сақлаш ва бошқа менежерга ўтказиш мумкин!

Одатда бирор браузерда турли сайтларга, почта ва бошқа сервисларга кириш паролларимизни сақлаб қўямиз. Айрим ҳолларда улардан айримлари эсимиздан ҳам чиқиб кетиши мумкин.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган муҳим созлама

Энди эса, Google Chrome браузерининг сўнгги талқинларида фойдаланувчиларга пароллар билан боғлиқ ажойиб имконият мавжуд. Яъни, ундаги барча паролларни янги Excel-файлга сақлаб олиш, уларни бемалол кўриш ва кейинчалик бошқа бирор тегишли иловага осонгина ўтказиш мумкин.

Бунинг учун браузерингиз Chrome 64 ёки ундан кейинги талқинларигача янгиланган бўлиши лозим. Ундаги ўзингизнинг барча логин ва паролларингизни CSV-файлга сақлаш учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

  1. Chrome’нинг манзил қаторига chrome://flags/#password-export ёзувини теринг (ёки шу ердан нусхалаб ташланг) ва Enter’ни босинг.
  2. Очилган саҳифадаги рўйхатда биринчи қаторда турган Password export функциясини ёқиш учун, унинг ўнг томонида Enabled ҳолатини танланг.

  1. Саҳифанинг пастки ўнг бурчагида пайдо бўлган, кўк рангли «ПЕРЕЗАПУСТИТЬ» тугмачасини босиб браузерни ўчириб-ёқинг.

ЎҚИНГ: Браузернинг паролни сақлаш таклифини ўчириб қўямиз

  1. Chrome қайта очилгач, унинг созламаларига (chrome://settings/) киринг ва қидирув майдончаси орқали пароллар созламалари – «Настройки паролей» (Manage passwords) бўлимини топиб, унга киринг.

  1. Пароллари сақланган сайтларни англатувчи «Сайты с сохранёнными паролями» бандининг ўнг томонидаги учта нуқта устига босиб, сўнг пайдо бўлган «Экспортировать»ни танланг.
  2. «Экспорт паролей» устига босинг ва CSV-файлни сақлаш керак бўлган жойни танланг.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Яратилган «Пароли Chrome.csv» номли Excel-файлда сизнинг Chrome браузери орқали сақлаб қўйган логин-паролларингиз маълумотлари акс этган бўлади.Кейинчалик уни исталган бир пароллар менежерига, масалан, 1Password ёки LastPass’га бемалол импорт қилиш мумкин бўлади.

Фақат хавфсизлик мақсадида бу файлни бегоналарнинг кўзидан асрашингиз, ёки керакли паролларингизни кўриб ва пароллар менежерига кўчириб бўлгач, ўчириб юборишингиз лозим.

ЎҚИНГ: Аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!