Chrome энди процессор ва аккумуляторни тежайдиган бўлди!

  •   DiMaX
  •  413
  •  18.11.2020 15:15

Chrome энди процессор ва аккумуляторни тежайдиган бўлди!

Google компанияси аввалроқ ўзининг Chrome браузери учун бирор сайтдаги айнан керакли парчани топиш имконини берувчи янги кенгайтма тақдим этган эди. Энди эса мазкур дастурнинг янги версиясида самарадорлик ва қувват тежамкорлигини яхшилади.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Google Chrome браузерининг навбатдаги янгиланишида кўплаб ички ўзгаришлар амалга оширилган. Дастурчиларнинг таъкидлашича, илова энди варақаларни сезиларли даражада тезкорроқ очадиган ҳамда процессорнинг ресурсларини камроқ сарфлайдиган бўлган. Натижада эса ноутбукларнинг аккумулятори қувватини тежашга, автономлигини оширишга эришилади.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, Google Chrome янги версиясида энди айни дамда очиқ турган варақа бошқаларига нисбатан устунликка эга бўлади. Яъни, фондаги варақаларга процессор кучи сарфланмай туради; натижада унга тушадиган юклама беш каррагача пасаяди. Натижада эса Chrome орқали веб-сёрфинг режимида ноутбукнинг автономлиги 1,25 соат ошувига олиб келади.

Google хабарига кўра, янгиланган браузернинг ишга тушиши аввалгисидан 25% тезкорроқ бўлган, унда янги варақалар очилиш тезлиги эса 7% га ошган.

Бошқа янги имкониятлари қаторида варақалар бўйлаб қидирув функцияси ҳамда браузер созламаларини бевосита манзил қаториданоқ янгилаш имконини айтиб ўтиш мумкин.

Chrome’нинг янги версияси аксарият ҳудудлардаги фойдаланувчиларга тарқатилмоқда, браузерингизда янгиланишларни текшириб туринг.

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!